Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қадрдон дўстларингдан юзинг ўгирма, борсанг, бошларига тож этар сени...
02-05-2018 18:52 0 778 Рейтинг1 Чоп этиш

Қадрдон дўстларингдан юзинг ўгирма, борсанг, бошларига тож этар сени...

Қадрдон дўстларингдан юзинг ўгирма, борсанг, бошларига тож этар сени...

Хоразмда фаолият бошлаган «Ўзбек — туркман дўстлик уйи» дини, маданияти бир, мақсадлари муштарак икки халқнинг ўзаро муносабатларини янги поғонага кўтаришга хизмат қилади.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юртимизга давлат ташрифи давомида икки давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинган қўшма баёнот, сиёсий, иқтисодий, савдо-сотиқ, йўл-транспорт, туризм соҳаларида имзоланган шартномалар яқин келажакдаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка қўйилган мустаҳкам пойдевор бўлди.

Давлат ташрифи давомида Туркманистон Президентининг давлатимиз раҳбари билан Хоразмда бўлиши, Урганч тумани Ғойбу қишлоғидаги «Улли ҳовли» тарихий обидаси, шунингдек, туркман мумтоз шоири Махтумқули таҳсил олган Хива шаҳридаги Шерғозихон мадрасаси зиёрати барча воҳа аҳлини, шу жумладан бу заминда неча асрларки ўзбеклар билан бир оила фарзандларидек яшаётган туркман миллати вакилларини ҳам қувонтирди.



Сафарбой РЎЗИМБОЕВ, Урганч давлат университети профессори, филология фанлари доктори:

— Айнан истиқлол йилларида воҳада яшаётган туркманлар учун ўз она тилини, миллий қадриятларини ривожлантиришга барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Вилоятда тўртта мактабда дарслар туркман тилида олиб борилаётгани бунинг исботи. Туркманлар барча соҳаларда ўзбеклар билан елкама-елка хизмат қилишмоқда. Улар орасида олимлар, ёзувчилар, санъаткорлар, турли даражадаги раҳбар ходимлар талайгина.

Қўшни давлатлар билан алоқаларнинг йўлга қўйилаётгани, ўзаро борди-келдилар ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилаётгани барчамизни қувонтиради. Азалдан ота-боболаримиз шу манзилни ватан тутишган, ўзбек билан туркман ўртасида айирмачилик йўқ, чунки улар — бир дарахтнинг илдизларидир. Хоразмда фаолият бошлаган «Ўзбек — туркман дўстлик уйи» дини, маданияти бир, мақсадлари муштарак икки халқнинг ўзаро муносабатларини янги поғонага кўтаришга хизмат қилади.



Қурбондурди ТЎРАЕВ, Боғот тумани Хўжалик қишлоғидаги «Қалъажиқ қалъа» маҳалла фуқаролар йиғини фаоли, меҳнат фахрийси:

— Қорақумга туташ қишлоғимизда неча асрларки туркман билан ўзбек дўст-қадрдон бўлиб яшаб келмоқда. Элатимизни «Туркманлик» ҳам деб аташади, бу ерда икки юзга яқин туркман оиласи истиқомат қилади. Лекин бизда «сен туркман, мен ўзбек», деган гапнинг ўзи йўқ. Бўлмаган. Ўзбеклар билан қуда-анда бўлиб, жон томирларимиз бирлашиб кетган.

Икки давлат раҳбарининг Хоразмга ташрифини телевизорда кўрдик, гапларини эшитдик. Ҳаммамизга маъқул бўлди. Яшириб нима қиламан, илгари Туркманистоннинг Мари ёки Тошҳовуз вилоятидаги қариндошларимиз тўй-маърака қилса, бориш машаққат эди, кераксиз тўсиқлар қўйилганди. Энди ҳаммаси ортда қолди. Бир бешикда улғайган икки қардош халқнинг бир-бириникига бориб келишига йўл очилди.



Нодира ОДАМБОЕВА, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Икки қўшни давлат раҳбарининг сиёсий, маданий ва иқтисодий ҳамкорлиги борасида имзолаган шартномалари негизида қанчадан-қанча истиқболли келишув, лойиҳалар мужассам. Бу — ўзаро савдо-сотиқ янада ривожланади, инвестицион лойиҳалар амалга оширилади, янги иш ўринлари яратилади, дегани. Айни шу маънода, иқтисодий келишувлар партиямиз электорати манфаатларига тўла мос тушади.

Туркманистон билан давлатимиз ўртасидаги дўстона алоқалар муштараклигини намоён этган олий даражадаги учрашувлар икки қардош халқ тарихида янги саҳифа очди, азалий қон-қардошлик ришталари эндиликда сиёсий, иқтисодий муносабатлар асосида янада мустаҳкамланади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар