Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Улкан бунёдкорлик ишлари, кеча ва бугун
12-04-2018 14:45 0 903 Рейтинг1 Чоп этиш

Улкан бунёдкорлик ишлари, кеча ва бугун

Улкан бунёдкорлик ишлари, кеча ва бугун

Жорий йилнинг 10 апрель куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖда тизимда олиб борилаётган қурилиш ишлари, ривожланиш босқичлари хусусида кенгайтирилган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПФ-5392-сонли “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросига бағишланди.

Кенгайтирилган масжлисда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ аппарати ходимлари, жамият тизимидаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Унда қурилиш соҳасида бошқаришнинг самарали механизмлари ҳамда мазкур соҳада кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда жамиятнинг қурилиш соҳасидаги ишлари юзасидан жамият Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Джаҳонгир Абдусаломович Тургунов маъруза қилди.

Ҳозирда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан республикамизнинг барча вилоятларида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, Тошкент вилоятида битта йирик ва битта кичик ГЭС қурилиши, йирик 404 МВт га тенг “Пскем” ГЭС ва “Туябўғиз” қичик ГЭС, Наманган вилоятида ҳам иккита кичик ГЭСлари, Фарғона катта каналида қурилаётган кичик ГЭС ҳамда Поп туманида қурилаётган “Қамчиқ” кичик ГЭСи, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида қурилаётган “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” кичик ГЭСлар каскадида изчиллик билан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд, Андижон, Хоразм вилоятларида мавжуд ГЭСларида эса модернизация ишлари бошлаб юборилган. Бу каби бунёдкорлик ишларини доимий назорати учун мониторинг гуруҳи ҳам ташкил этилган. Хусусан, капитал қурилиш бошқармаси таркибидаги қурилиш ишларини мониторинг қилиш штаби мазкур қурилиш ишларини мунтазам назорат қилиб бормоқда. Шунингдек, йиғилишда қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар танқидий мисоллар асосида, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш учун “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиб, кунлик, хафталик, ойлик назорат олиб боришни жорий этиш тўғрисида топшириқлар берилди.

Маълумки, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бевосита жамият учун, жамият тизимида фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари учун ҳам бирдек масъулият юклайди. Соҳадаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида кадрлар тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш бўйича бир қанча ишларни амалга ошириш ҳам белгилаб олинди. Жамият тизимидаги фаолият юритаётган “Гидропроект” АЖ ҳамда кадрлар ва ўқув юртлари бошқармасига қурилиш соҳасида малакали кадрларни жалб қилиш, лойиҳачилар ва мутахассислар учун ўқув семинарларини ташкил этиш тўғрисида таклифларнинг берилиши соҳадаги босқичма-босқич изчилликнинг мантиқий давоми бўлади.

Йиғилиш якунида жамият томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда сифатини тубдан яхшилаш бўйича келишиб олинди.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар