Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шахмат тахтаси: бугун бирданига 5 йирик раҳбарлар ўзгарди
01-02-2018 14:42 0 805 Рейтинг0 Чоп этиш

Шахмат тахтаси: бугун бирданига 5 йирик раҳбарлар ўзгарди

Шахмат тахтаси: бугун бирданига 5 йирик раҳбарлар ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун давлат органлари таркибида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди деб хабар берди qalampir.uz

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 январ куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати фаолияти юзасидан йиғилиш ўтказди.

Мажлисда бир қатор масалалар муҳокама этилди. Хусусан, давлат органлари таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Қуйида мана шу ўзгаришларга тўхталамиз:

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ўз вазифасидан озод этилди;

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;

Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Президент Давлат маслаҳатчиси вазифасидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тасдиқланди;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раҳбари Музраф Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;

Адҳам Рустамович Исломов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

expo
Боглиш маколалар