Главная > Маданият ва саънат > Франция элчиси билан учрашув

Франция элчиси билан учрашув



Франция элчиси билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Франция элчиси Виолен де Вильмор хоним билан унинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Виолен де Вильмор хоним Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил октябрь бошида Францияга амалга оширган самарали расмий ташрифи туфайли Ўзбекистон-Франция муносабатлари янги даражага кўтарилгани алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган тараққиёт йўлидаги ислоҳотларга ва ҳаётнинг барча соҳаларидаги туб ўзгаришларга юксак баҳо берилди.

Франция элчиси билан учрашув

Учрашувда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиш муҳимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Вернуться назад