Главная > Маданият ва саънат > Бугун «Чой» филмининг тақдимоти ўтказилади

Бугун «Чой» филмининг тақдимоти ўтказилади



Бугун «Чой» филмининг тақдимоти ўтказилади

Бугун жаҳон мамлакатларида ўтказилган кино фестивалларида муносиб ўринни эгаллаб келаётган режиссёр Шокир Холиқовнинг «Чой» ҳамда режиссёр Севара Халимованинг «Кулча» номли қисқа метражли фильмлари тақдимот маросими ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати хабар берди.

2019 йил 1 июль куни соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни муносабати билан, кўпчилик кино муҳлисларнинг талаб ва таклифларига кўра жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўтказилган кино фестивалларида муносиб ўринни эгаллаб келиётган ёш режиссёр Шокир Холиқовнинг «Чой» номли қисқа метражли фильми тақдимот маросими ўтказилади.

Шунингдек, ушбу санада «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган режиссёр Севара Халимованинг «Кулча» номли қисқа метражли фильми ҳамда «Зумраша» болалар юмористик журналининг тақдимоти ҳам ўтказилади.
Вернуться назад