Главная > Маданият ва саънат > Брюс Уиллис иштирокида фильмнинг суратга олиш жараёнида ўт ўчирувчи ҳалок бўлди

Брюс Уиллис иштирокида фильмнинг суратга олиш жараёнида ўт ўчирувчи ҳалок бўлди


Нью-йорклик ўт ўчирувчи Майкл Дэвидсон «Етимлар Бруклини» фильмининг суратга олинишида олган жароҳатлари туфайли оламдан ўтди. Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда.

Брюс Уиллис иштирокида фильмнинг суратга олиш жараёнида ўт ўчирувчи ҳалок бўлди

Фото: Twitter / @FDNY

Суратга олиш жараёнида келиб чиққан ёнғинда беш киши жароҳат олди, улардан икки нафари ўт ўчирувчилар эди. Иккинчи ўт ўчирувчининг ҳам аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Фильм муаллифи таниқли актёр Эдвард Нортон эди. Ёнғин съёмка кетаётган St. Nick’s Jazz Pub барида рўй берди. Тутунни пайқаган артист ўт ўчирувчиларни чақирди.

Фильмда бош ролни машҳур актёр Бюс Уиллис ижро этмоқда.

Ҳалок бўлган ўт ўчирувчи 37 ёшда эди. У 15 йилдан буён Нью-Йорк ўт ўчириш бўлинмасида ишлаб келаётган эди.


Вернуться назад