Главная > Маданият ва саънат > Ёдгор Саъдиев Қорақалпоғистон халқ артисти унвони билан тақдирланди

Ёдгор Саъдиев Қорақалпоғистон халқ артисти унвони билан тақдирланди




Ўзбек миллий академик драма театри актёри Ёдгор Саъдиев Қорақалпоғистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланди. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раёсатининг бу ҳақдаги қарори 30 август куни қабул қилинган.

Ёдгор Саъдиев Қорақалпоғистон халқ артисти унвони билан тақдирланди

Фото: «Qalampir.uz»

Саъдиевдан ташқари, Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат мусиқали театри драма артисти Сапаргул Даулетова ҳам Қорақалпоғистон халқ аристи унвони билан тақдирланган.

Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жировчилик ҳунари ўқитувчиси Жанибек Пиязов Қорақалпоғистон халқ жирови, Чимбой туманидаги 21-мактаб физика ўқитувчиси Базарбай Жаксимов Қорақалпоғистон халқ ўқитувчиси унвони билан тақдирланган.

«Қорақалпоқ адабиёти» газетаси мухбири Музаффар Аҳмедов Қорақалпоғистон халқ шоири унвони эгасига айланган бўлса, «Маданият ва спорт» газетаси бош муҳаррири Алланазар Абдиев эса Қоарқалпоғистон халқ шоири унвони билан мукофотланган.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси расмий сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун, 2016 йилнинг 12 июнь куни 70 ёшни қаршилаган Ёдгор Саъдиев 1989 йили республика давлат мукофотини қўлга киритган, 1998 йили эса Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.
daryo.uz
Вернуться назад