Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бугун Алишер Навоий киносаройида киноижодкорлар билан навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди
30-08-2019 17:07 0 609 Рейтинг1 Чоп этиш

Бугун Алишер Навоий киносаройида киноижодкорлар билан навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун Алишер Навоий киносаройида киноижодкорлар билан навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ҳар қандай соҳанинг ривожи мавжуд норматив-ҳуқуқий базасининг мунтазам равишда такомиллашиб бориши билан боғлиқ. Кинематография соҳаси ҳам бундан истисно эмас. Эътибор берилса, сўнгги икки йил ичида ўндан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қабул қилиниши кинематография соҳасида йиллар давомида йиғилиб келган жиддий муаммоларнинг ўз ечимини топа бошлаши учун замин яратди десак муболаға бўлмайди.

Бугун Алишер Навоий киносаройида киноижодкорлар билан навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун Алишер Навоий киносаройида киноижодкорлар билан навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Шу кунларда кинематография соҳасини тартибга солишга қаратилган яна бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони шулар жумласидан.

Фармонда мамлакатимиз учун янги бўлган, аммо туризм соҳасини ривожлантириш ва хорижий кинокомпанияларни жалб этишга қаратилган «Rebate» (суратга олиш ишлари амалга оширилган мамлакат ҳукумати томонидан қўйилган талаб ва шартларни бажариш орқали, суратга олинган фильмга сарфланган харажатларнинг бир қисмини ишлаб чиқарувчи продюссерга қайтариб бериш) тизимини амалиётга жорий этиш назарда тутилган

Шунга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширган суратга олиш ишлари билан боғлиқ харажатларининг 20 фоизигача бўлган миқдори Давлат бюджети ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.

Бугун Алишер Навоий киносаройида киноижодкорлар билан навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бунинг натижасида кинопродюссерлар учун муносиб кураш олиб майдони юзага келиб, бунинг натижасида сайёҳлар оқими ортиши, мамлакатимиз имиджи янада ошиши, Ўзбекистон худудида амалга оширилган кинолойиҳалар учун сарфланган харажатлар мамлакат бюджетида ўзининг салмоқли ўрнини эгаллаши учун қулай замин яратилади.

Шу билан бирга, Фармонга мувофиқ «PROlogue» халқаро кинофестивали доирасида «LocationEXPOuz» маҳаллий кинолокациялар кўргазмасини мунтазам равишда ташкил этиб бориш ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари тадбирдан сўнг ОАВ ҳамда келган меҳмонларга "Устозликда топдим қадримни" филъм намойиши бўлиб ўтди. Мукофот билан тақдирланган ижодкорларимиз сўзга чиқиб, илк маротаба кўпчилик соҳа вакиллари бундай шарафли касбни оқлаганини айтиб ўтдилар.

Мана ўша мукофот билан тақдирланганлар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди. Юксак эътироф ҳамда унвонлар билан тақдирланганлар орасида ўзбек кино санъатининг фидоий, изланувчан ижодкорлари ҳам бор.

Марҳамат, улар билан танишинг:
Тўйчиев Ялкин Эркинбоевич - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси режиссёри “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;

Саидов Акмал Бахтиёрович - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси олий тоифали постановкачи рассоми “Шуҳрат” медали билан;

Эркинов Музаффархон Эркин ўғли - “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси кинорежиссёри:

Илмира Раҳимжанова Рискалиевна - “Ўзбекфилм актирисаси “Шуҳрат” медали билан

Эркинов Музаффархон Эркин ўғли - “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси кинорежиссёри
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги мамлакатимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган киноижодкорларимизни муборакбод этади ва келгусидаги ижодларига муваффақиятлар тилайди!

Лобар МИРЗО
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар