Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан, Қўқон манзараси, гўзал манзара
29-08-2019 13:39 0 842 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан, Қўқон манзараси, гўзал манзара

Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан, Қўқон манзараси, гўзал манзара

Кўз олдингизда этакларини ям-яшил ўт-ўланлар, олис чўққиларини оппоқ қор қоплаган мўйсафид тоғлар. Ёнбошдаги арчалар орасида эса катта қўнғир айиқ, харсангга қўниб, ўлжасини пойлаётган, ҳали замон учишга ҳозир, ўткир панжали, баҳайбат бургут, пастда, буталар орасида тиканларини ҳурпайтириб юрган жайра. Оёқ остида доривор бута ва гиёҳлар: зирк, зира, исириқ, тоғ жинслари…


Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан, Қўқон манзараси, гўзал манзара

Эслатиб ўтамиз ушбу Ҳалқаро хунармандчилик фестивали давомийсидир.

Бу каби манзараларни Фарғона ўлкашунослик музейида учратиш мумкин. йилнинг 10-15 сентябрь кунлари ўтказиладиган халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан ташкил этилган пресс-турда иштирок этар эканмиз бунга яна бир бор амин бўлдик. Айниқса Қўқон шаҳрининг манзараси ўзгача. У ерда ишлаётган ҳунармандларни ишига маҳлиё бўлиб ўтираверасиз.

Такрорланмас ҳазинага ўҳшайди гўёки. Биз шу муносабат билан Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлардан иборат пресс-турнинг иккинчи куни ҳам таассуротларга бой бўлмоқда.

Мени эътиборимни тортган нарса бу, Қўқон хони Худаёрхоннинг қўлёзма ва ҳужжатлар коллекциясида Худоёрхоннинг сарой кутубхонасидан келтирилган, муқоваси теридан тайёрланган ва сарғиш тусдаги рангда қолипланган Қуръони карим эътиборингизни тортади. Бу қўлёзма кўфий хатида санъаткорона кўчирилган бўлиб, 75 жойига Худоёрхоннинг “вақф фисабилуллоҳ” ёзувли муҳри босилган. Шунингдек, 36 та кичик муҳр бўлиб, унда ҳам “вақф фисабилуллоҳ 1287” деб, унинг ёзилган санаси ҳам кўрсатилган. Оятлар ўртасида 36 жойга ой тамға, ёй, қуёш рамзлари тилло рангда босилган. Бу каби нодир қўлёзма ва ҳужжатлар нафақат вилоятнинг, балки бутун водийнинг узоқ ва яқин ўтмишини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан, Қўқон манзараси, гўзал манзара


Айнан кеча биз пресс-тур давомида Фурқат туманидаги Ўзбекистон халқ устаси Маҳамадали Юсупов раҳбарлигидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий ҳунармандчилик корхонаси фаолияти ҳамда “Устоз-шогирд” мактаб-мажмуаси билан танишишдан бошланди.

– Ҳунармандчилик бизга ота касб, ҳозир ишимизни неваралар – еттинчи авлод ўрганяпти, – дейди Ўзбекистон халқ устаси Маҳамадали Юсупов. – Қирқ беш йилдан буён шу касб билан шуғулланиб келаман. Ўтган даврда мингдан ортиқ шогирд тайёрладик. Бугунги кунда ҳунаримизни ўрганган ёшлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида меҳнат қилишмоқда. Айни пайтда ҳам 120 нафар шогирдимиз бор. Шогирдлар билан нафақат юртимиз бўйлаб, балки хорижий давлатларда ҳам бунёдкорлик ишларида қатнашяпмиз. Халқаро ҳунармандчилик фестивалига эса алоҳида тайёргарлик кўрдик. Қўқондаги бир қанча тарихий объектлар, масжидларни таъмирладик.

Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан, Қўқон манзараси, гўзал манзара

Ушбу тумандаги “Устоз-шогирд” мактаб-мажмуаси, Ўзбекистон халқ устаси Маҳамадали Юсупов фаолияти билан боғлиқ суратлар, ҳунармандчилик асбоб-ускуналари кўргазма зали шу кунларда доимгидан ҳам гавжум. Журналистлар ушбу мажмуани ҳамда бу ерда мураккаб нақшли устунлар, панжара ва айвонлар қандай ясалишини ўз кўзлари билан кўришди.

Фестиваль дастурига кўра, хорижий меҳмонлар ва иштирокчилар уста Маҳамадали Юсупов каби 20 дан ортиқ Қўқон миллий ҳунармандчилиги намоёндалари уй устахоналари фаолияти билан танишишади. Шунингдек, 12 та маданий мерос объектлари, 4 та маданий-маърифий дам олиш масканлари ва бозорларда бўлиши кутилмоқда.

Иштирокчиларнинг навбатдаги манзили “Қўқон эркин иқтисодий зонаси дирексияси” давлат унитар корхонаси бўлди. Корхона маъмурий биносида иқтисодий зона директори Фаррух Ғуломов иштирокида брифинг ташкил этилди.

Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан, Қўқон манзараси, гўзал манзара

Унда зона ҳудудида фаолият олиб бораётган йирик лойиҳалар, истиқболдаги вазифалар, ҳудудда инвесторлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, медиа-тур давомида журналистлар ЭИЗ ҳудудидаги “Шаффоф омадли саноат” Ўзбекистон - Хитой қўшма корхонасида ҳам олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди. Бу ерда асосан автомобиль газ баллонларига бутловчи қисмлар, метан, пропан баллонлари тайёрланади.
Давоми бор
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар