Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Scorpion” фильмига қанча пул кетгани маълум бўлди
23-08-2019 17:44 0 618 Рейтинг0 Чоп этиш

“Scorpion” фильмига қанча пул кетгани маълум бўлди

“Scorpion” фильмига қанча пул кетгани маълум бўлди

Режиссёр 2018 йилда бюджети шов-шувларга сабаб бўлган “Scorpion” фильмига кетган харажатларни ошкор қилди деб ёзмоқда халқ сўзи

“1 млн доллар деб камайтириб юбордингиз. 5 млн доллар, 44 млрд сўм сарфланган, бу Ёшлар Иттифоқининг лойиҳаси, пуллар қаёққа кетди, дейишганди. Мен ҳатто сизга ҳисоботларни кўрсатишим мумкин. Айнан Ёшлар Иттифоқидан 900 млн. сўм олинган. Лойиҳанинг Давлат бюджетига умуман алоқаси йўқ.

“Ўзбеккино” Миллий Агентлигидан бир сўм ҳам олинмаган. Лойиҳага катта масштаб берилиши Мудофаа вазирлиги билан қўшма келишув имзоланганидан сўнг бошланди. Вазирлик вертолёт бўладими, отишма саҳналарида фойдаланиладиган ўқлар бўладими, барчасини беғараз тақдим этди.

Лойиҳада Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва МТРКнинг катта ҳиссаси бор. Қўшма қарорга кўра, Миллий телерадиокомпания реклама масаласида катта ёрдам берган. Бу ўзига хос продюсерлик усули бўлган. Буларнинг барчаси умумий тил топишга боғлиқ.

Тўғри, масалан, умумий харажатларни долларда ҳисобласак, 1 млн доллардан ошиши мумкин, бироқ уни 5 млн. долларлик фильм даражасига кўтаришгани ажойиб. Фильм ортида турган продюсеримизга раҳмат дейман”.

Мухлиса Азизова “Scorpion” фильми бюджети 11 млн долларни ташкил этишини тахмин қилишганини қўшимча қилган:

“Россия киносаноатида Жаник Файзиев деган машҳур продюсер бор. Prologue-2018 очилиш маросимида “Scorpion”нинг ҳам премьераси бўлган. Жаник Файзиев Россия ҳисоби билан олганда ушбу фильм бюджети 11 млн долларни ташкил этишини тахмин қилганди. Профессионал продюсерга ҳақиқий бюджетни айтганимда шок ҳолатига тушди. Сўмда ҳисоблайдиган бўлсак, фильм бюджети 4,5 млрд сўмга ҳам етмаган”.

Маълумот учун, Мухлиса Азизова 1987 йил 20 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У “Геолог – ўлимдан кучли” фильми ғояси муаллифи, “Дунё қирғоғи”, “У” ва “Scorpion” фильмлари

Лобар МИРЗО оққа кўчирди
Эслатиб ўтамиз ушбу филъм бир қатор муҳокамаларга сабаб бўлган. Аммо у ўзининг кенг қамровли жиҳатлари билан томошабинларни кўнглидан жой олган
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар