Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мактабларда иккинчи хорижий тил жорий этилади. Япон тили ўқитувчилари учун эса қўшимча ҳақ тўланади
22-08-2019 18:12 0 688 Рейтинг0 Чоп этиш

Мактабларда иккинчи хорижий тил жорий этилади. Япон тили ўқитувчилари учун эса қўшимча ҳақ тўланади

Мактабларда иккинчи хорижий тил жорий этилади. Япон тили ўқитувчилари учун эса қўшимча ҳақ тўланади

Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:

39 та немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади;

ушбу тиллар бўйича ўқитувчилар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан хорижга малака оширишга юборилади;

тиллар бўйича мутахассис тайёрлайдиган ОТМларда эҳтиёжга қараб қабул квоталари оширилади;

мактабларда ота-она ва ўқитувчилар истагидан келиб чиқиб немис, француз, испан, япон, корейс ёки хитой тили иккинчи тил сифатида жорий этилади;

мутахассислар 2020-2021 ўқув йилида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили мутахассислиги бўйича бепул қайта тайёрловдан ўтади.

Шунингдек, Германиянинг Кетт нашриётида чоп этилган немис тили дарсликлари мактаблар дарсликлари қаторига қўшилади.

Мактабларга япон тили ўқитувчиларини жалб қилиш учун лавозим маошига 50 фоизгача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда коронавирусга чалинган қиз касаллик ҳақида илк бор очиқ гапирди

Витаминлар дефицитини қандай тўлдириш лозим?

Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон хаёт йўлларига назар

expo
Боглиш маколалар