Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда Халқаро Туристик ташкилотларнинг “Мусулмон меҳмондўстлиги” йўналишида баҳолаш рейтинги жорий этилади
29-07-2019 12:39 0 420 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда Халқаро Туристик ташкилотларнинг “Мусулмон меҳмондўстлиги” йўналишида баҳолаш рейтинги жорий этилади

Ўзбекистонда Халқаро Туристик ташкилотларнинг  “Мусулмон меҳмондўстлиги” йўналишида баҳолаш рейтинги жорий этилади

Бугун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Сингапур “CrescentRating” агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги (1) юртимизга жорий этилиши муносабати билан тақдимот ўтказилиши режалаштирилган. Маълумот ўрнида: “CrescentRating” агентлиги Жаҳон ҳалол туризм бозорида йирик экспертлардан саналади.


Ташкилот 2015 йилдан бошлаб “Жаҳон мусулмон сайёҳлари индекси” (Global Muslim Travel Index) рейтингини эълон қилиб келади. Мазкур рейтингга 130 та мамлакат аъзо бўлиб, унда 40 дан ортиқ мезонлар асосида мусулмон сайёҳлар учун таклиф этиладиган хизматлар баҳоланади.
Рейтингга кўра юртимиз 2019 йилда “Жаҳон мусулмон сайёҳлик индекси”да 22-ўринда бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 10 поғона юқорилади дегани.

Ўтказиладиган тақдимотда “CrescentRating” агентлигининг Бош ижрочи директори Фазал Бахардин жаноблари мазкур рейтинг тизими ҳамда ташкилот томонидан мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари соҳасига оид консалтинг ва ўқув курслари ҳақида батафсил маълумот беради.

- Биз айнан туризм ҳақида гапирар эканмиз мен ўзимни юртим мисол келтирадиган бўлсам. Туризм йўналишида Таиланд, Индонезия биринчи ўринда турибди десам муболаға бўлмайди. Баҳс -мунозаралар ўртасида бир маълумотни айтиб ўтиш жойиз. Ҳалол туризм бу энг асосий масаладан биридир. Масалан хохлаган маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки, ҳар қандай маҳсулотни ҳам ҳалол Ёрлиғини ёпиштириб қўйиши мумкин. Айнан келган сайёҳлар ҳам мана шу нарсаларга эътиборини қаратса яхши бўлар эди.

Ўзбекистонда Халқаро Туристик ташкилотларнинг  “Мусулмон меҳмондўстлиги” йўналишида баҳолаш рейтинги жорий этилади

Маьлумки, жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташабуси билан Бухорода ўтказилган
“II Халқаро зиёрат туризми форуми” доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “CrescentRating” агентлиги ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, ушбу халқаро ташкилот билан келгусидаги истиқболли лойиҳалар бўйича келишувларга эришилганди.

Мазкур келишув доирасида жорий йилнинг май ойида “CrescentRating” агентлиги мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтингини мамлакатимиздаги туристик ташкилотларга жорий этиш юзасидан агантлик “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК билан шартнома имзолади.

Мазкур баҳолаш рейтинг тизими ихтиёрий бўлиб, ундан фойдаланишда истаган туристик ташкилотлар мусулмон меҳмондўстлиги соҳасида бир қанча имтиёзларга эга бўлади. Жумладан:
• “CrescentRating” агентлиги томонидан туристик ташкилот ходимларига бепул малака ошириш курслари (2);
• “ҳалол туризм” йўналишидаги сертификатланган курсларга чегирма;
• туристик хизматларини халқаро миқёсда тарғиб қилиш;
• маҳаллий бозорда мусулмон меҳмондўстлиги талабларга жавоб берадиган ташкилот сифатида сайёҳларни жалб қилиш орқали даромадини ошириш каби имкониятлар тақдим этилади.

Ушбу рейтинг хизматларидан сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар, овқатланиш масканлари, аэропортлар, вокзаллар, савдо-кўнгилочар масканлари фойдаланиши мумкиндир. Ушбу баҳолаш рейтингида халқаро экспертлар мусулмон сайёҳлар учун юқорида келтирилган туристик манзиллардаги яратилган қулайликлар ва уларнинг эҳтиёжларини инобатга олганлигига алоҳида эътибор қаратади.
Тақдимотда мусулмон меҳмондўстлиги хизматларини кўрсатувчи туристик ташкилотлар ҳамда юртимиздаги ОАВ вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Лобар МИРЗО
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар