Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент темир йўл муҳандислари институтига Wан Минг раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди
04-06-2019 13:45 0 738 Рейтинг0 Чоп этиш

Тошкент темир йўл муҳандислари институтига Wан Минг раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди

Тошкент темир йўл муҳандислари  институтига Wан Минг раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди

Бугун Тошкент темир йўл муҳандислари институтига Чарқий Хитойнинг Цзяотун университети бошқаруви раиси Wан Минг раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Икки олий таълим муассасалари раҳбарларининг мулоқотида 2018 йил 10 октябрда имзоланган меморандум юзасидан амалга оширилган ишлар ва ҳамкорликнинг устивор йўналишлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш, икки томонлама тан олинадиган диплом бериш, ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш масалалари ўрин олди.

Тошкент темир йўл муҳандислари  институтига Wан Минг раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди

Олий олий таълим раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилдилар. Ректор Маъруфжон Расулов Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг 2019/2020 ўқув йили учун мўлжалланган стратегик режаси ва хорижий ҳамкорликнинг боғлиқ жиҳатларига тўхталди. Келгуси ўқув йилида Тошкент темир йўл муҳандислари институтида очиладиган таълим мутахассисликлар учун яратилаётган шароитлар, ўқув ва илмий лабораториялар билан таништирилди. Ўқув ва илмий лабораторияларни жихозлаш борасидаги тавсиялар тингланди.

Тошкент темир йўл муҳандислари  институтига Wан Минг раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди

Тошкент темир йўл муҳандислари  институтига Wан Минг раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди

Учрашув давомида меҳмонлар 90 йиллик тарихга эга институт ва унинг факултетлари билан яқиндан танишди. Юқори технологияларга асосланган аудиторияларга ташриф буюриб, бу йердаги жиҳозлар ва талабаларнинг илмий ижод қилиш салоҳиятларини кўздан кечирди. Меҳмонларга хорижий давлатлар олий таълим муассасалари билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. Делегация вакиллари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*