Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Алпомиш” достонинг янги талқини
03-04-2019 10:53 0 793 Рейтинг1 Чоп этиш

“Алпомиш” достонинг янги талқини

“Алпомиш” достонинг янги талқини

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида Умир бахши Сафаров, Марданоқул Авлиёқул ўғли томонидан ёзиб олинган “Алпомиш” достони китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда фестиваль Матбуот марказидан хабар берилмоқда.

Ушбу достон Сурхондарё бахшичилик санъатига тегишли тўртинчи – янги талқини ҳисобланади. Достонлардаги умумий воқеалар ўзгармаган бўлса-да, улар бир-биридан ҳажм, мотивлар, баъзи эпизодлар бутунлай бошқача бадиий йўсинда тасвирлангани билан ажралиб туради. Умир бахши Сафаров, Мардонақул Авлиёқул талқинида ҳам шу жиҳатлар яққол кўзга ташланади.
“Алпомиш” достонинг янги талқини

“Китоб тақдимотида сўзга чиққанлар, “Алпомиш” достоннинг ўқувчилар қўлига етиб боргунга қадар жараёнлар, асарнинг моҳияти ва бошқа вариантларидан фарқли жиҳатларини айтиб ўтишди. Янги “Алпомиш” достонида воқеалар ўзгармайди, аксинча, бадиий ифодаси жиҳатидан халқ бахшиларининг сўз қочиримлари билан мукамаллашиб, вақт, давр маконга қараб, ижро вақтида бойитиб борилади. Шу сабабли олимлар томонидан уларнинг ҳар бири мустақил бадиий асар сифатида ўрганиб келинмоқда”, дейилади хабарда.

Анжуманида, Абдуназар бахши Поёновнинг “Олтин қобоқ”, Чорша бахши, Шоберчи бахши Болтаев ва Абдуназар бахшиларнинг “Малла савдогар” достонлари тақдимоти ҳам ўтказилди.
“Алпомиш” достонинг янги талқини

“Алпомиш” достонинг янги талқини

“Алпомиш” достонинг янги талқини
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар