Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Халқ ҳофизи: Самарқандлик ёш мақомчилар чиқиши – устозларимиз орзу қилган кунлар келганлигидан далолат
01-02-2019 14:18 0 702 Рейтинг0 Чоп этиш

Халқ ҳофизи: Самарқандлик ёш мақомчилар чиқиши – устозларимиз орзу қилган кунлар келганлигидан далолат

Халқ ҳофизи: Самарқандлик ёш мақомчилар чиқиши –  устозларимиз орзу қилган кунлар келганлигидан далолат

Самарқандда вилоят маданият бошқармаси қошида ташкил этилган “Мақом” ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. Унга меҳмон сифатида Тошкентдан махсус келган машҳур санъаткорлар – Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева ва Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев иштирок этдилар.

Вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Баҳодир Шарофов биз билан суҳбатда, мамлакатимизда мақом санъатига катта эътибор берилиб, уни қўллаб-қувватлаш борасида кўпгина амалий ишлар қилинаётганлигини уқтирди. Ана шу ғамхўрликнинг амалий натижаси сифатида ҳар бир вилоятда мақом ансамблалари ташкил этилди.

“Биз ҳам 35 кишини жалб қилган ҳолда маданият бошқармаси қошида “Мақом” ансамблини ташкил этдик. Унга иқтидорли ёшлар таклиф этилган. Улар ўзимизнинг санъат коллежи ҳамда Тошкент давлат консерваторияси битирувчиларидир. Ансамбл тез орада ўз санъати билан халқимиз эътиборига сазовар бўлишига ишонаман”, – деди Б.Шарофов.

Республика мақом маркази раҳбари Сoйибжон Бегматов концерт бошланишидан олдин қилган чиқишида Самарқандда мақом санъатининг ўзига хос мактаби яратилганлигини, машҳар ҳофиз ва бастакор Ҳожи Абдулазиз Абдурасуловнинг номи маълум ва машҳур эканлигини уқтирди. У мамлакатимизда самарқандлик мақомчиларининг ўз ўрни борлигини, уларнинг авж пардалари жуда баландлигини қайд этди.

Шундан сўнг концерт залида йиғилганлар “Мақом” ансамблининг илк чиқишидан баҳраманд бўлишди. Концерт давомида Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева ва Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев ҳам ўз санъатларини намойиш этдилар. Улар ўз чиқишларидан аввал ва концерт сўнгида ўз фикрларини баён қилдилар.
Халқ ҳофизи: Самарқандлик ёш мақомчилар чиқиши –  устозларимиз орзу қилган кунлар келганлигидан далолат

“Шундай кунлар келишини, бундай катта санъат саройи ёш мақомчилар ихтиёрига берилишини тасаввур ҳам қила олмасдим. Устозларимиз бундай кунларни орзу қилишарди. Бу кунни боболаримиз орзуси ушалган кун деб аташ мумкин” деди М.Тожибоев. Сўнгра ўртага “Нега мақомга эътибор кучайтирилди” деган савол ташлади ва унга ўзи қуйидагича жавоб қайтарди: “Глобаллашув, маданиятлар интеграцияси даврида маданиятда узилиш кўзга ташланиб қолди, ёшларнинг ўз илдизидан узоқлашиш хавфи пайдо бўлди. Ана шундай шароитда мақомга мурожаат қилиниши бизни қашшоқлашишдан сақлаб қолади”.
Халқ ҳофизи: Самарқандлик ёш мақомчилар чиқиши –  устозларимиз орзу қилган кунлар келганлигидан далолат

Муножот Йўлчиева “Мақом” ансамбли ижросини тинглаб, чин дилдан қувонганлигини, ёшларнинг ижроси ҳақида фақат ижобий фикр айта олишини таъкидлади. “Бугунги ёш ижрочилар орасида ўзим дарс берган шогирдларимни кўриб қувондим. Дарс пайтида улардан қаттиқ талаб қилганлигимиз беҳуда кетмаганлиги кўриниб турибди”, – деди машҳур санъаткор.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Муаллиф туширган суратлар

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

“МЕҲР-2”: Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

expo
Боглиш маколалар