Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Поедем, Поедим!» кўрсатувининг яна бир сони Ўзбекистонда суратга олинади
15-09-2016 16:10 0 1040 Рейтинг1 Чоп этиш

«Поедем, Поедим!» кўрсатувининг яна бир сони Ўзбекистонда суратга олинади

2016 йилги Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида «Поедем, поедим!» дастурининг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистон ҳақида иккинчи кўрсатувни тасвирга олади, дея хабар бермоқда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси матбуот хизмати.

«Поедем, Поедим!» кўрсатувининг яна бир сони Ўзбекистонда суратга олинади

Кўрсатувнинг авваги сонидан лавҳа. Фото: «Afisha»

Бу сафар дастур Тошкент ва Хоразм воҳаларига бағишланади. Кўрсатувнинг Ўзбекистонга бағишланган биринчи сони Самарқандда олинган ва телеканал томошабинларида катта қизиқиш уйғотган эди. Шу туфайли яна бир кўрсатувни тасвирга олишга қарор қилишди.

«Поедем, Поедим!» («Борамиз, тановул қиламиз») — «НТВ» телеканалининг 2012 йил октябрида старт олган лойиҳасидир. Дастурга қишлоқлар аҳолиси, овчилар ва балиқчилар, геологлар ва олтин изловчилар, турли миллат ва халқ вакиллари қаҳрамон сифатида танлаб олинади. Уларнинг ҳар бирида мазали ва соғлом таомлар рецепти бўлади ва улар буни «НТВ» томошабинлари билан бўлишади.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*