Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Мафтунингман-2” кинофильми кастинги ниҳоясига етди
17-08-2016 09:51 0 886 Рейтинг0 Чоп этиш

“Мафтунингман-2” кинофильми кастинги ниҳоясига етди

“Мафтунингман-2” кинофильми кастинги ниҳоясига етди


Кастинг бутун мамлакатимиз бўйлаб, яъни Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятларда жорий йил 11 июлдан 28 июлгача, шунингдек, Тошкент шаҳрида 2 августдан 15 августгача ўтказилди...

Аввалроқ, ишчи номи “Мафтунингман-2” деб ном олган янги фильм учун халқ орасидаги ҳаваскор актёрлар иштирокида кастинглар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Кастинг бутун мамлакатимиз бўйлаб, яъни Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятларда жорий йил 11 июлдан 28 июлгача, шунингдек, Тошкент шаҳрида 2 августдан 15 августгача ўтказилиши ҳақида маълумот берилган эди. Биз компания мутасаддиларидан ушбу жараён якуни ҳақида сўрадик.

“Мафтунингман-2” кинофильми кастинги ниҳоясига етди


— “Мафтунингман-2” кинофильмида иштирок этиш учун актёрлар танлови (кастинг) якуни ҳақида маълумот берсангиз.
— Аввал маълум қилганимиздек, кастинг жараёнлари кутилганидек ҳамюртларимизнинг катта қизиқиши ва фаол иштироки билан ўтди. Нукус, Навоий, Термиз, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Гулистон, Урганч, Бухоро, Қарши, Жиззах, Наманган ва Қўқон шаҳарларидан сўнг кастинг пойтахтимиз Тошкентда 2 ҳафта давом этди. Фурсатдан фойдаланиб компаниямиз томонидан ушбу жараёнда иштирок этган минглаб ҳамюртларимизга ўзимизнинг самимий миннатдорлигимизни билдирамиз!

“Мафтунингман-2” кинофильми кастинги ниҳоясига етди


— “Мафтунингман-2” кинофильми учун иштирок этганлар орасидан актёрларни танлаб олиш жараёни қандай кечади ва умуман, фильм сценарийси ҳақида маълумот бера оласизми?
— “Мафтунингман-2” ижтимоий лойиҳа эканлигига кастингда бевосита иштирок этган ҳамюртларимизнинг ўзлари гувоҳ бўлгани ҳақида айтиб ўтган эдик. Бир масалага алоҳида эътиборингизни қаратмоқчиман. Ушбу кастинг фақатгина “Мафтунингман-2” кинофильми учун хизмат қилмайди. Яъни, “Dono Productions” кинокомпанияси томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта лойиҳалар ишга туширилмоқда. Келгусида, турли жанрларда тайёрланадиган мазкур кинофильмларимизга ҳам яқинда бўлиб ўтган кастингда иштирок этган ҳамюртларимиз орасидан номзодлар танлаб олинади. Демакки, салкам икки ой давом этган кастинг компаниямиз маълумотлар базаси сифатида шаклланди. Унда ўз иқтидорини намоён этган ҳар бир ҳамюртимиз ҳақидаги маълумот ҳамда видео ва фотоматериаллардан 5 йил давомида мақсадли фойдаланилади.

“Мафтунингман-2” кинофильми кастинги ниҳоясига етди


Энди “Мафтунингман-2” фильми учун актёрлар танлаб олиш жараёнига тўхталсак. Бу жараён бевосита сценарийга боғлиқ. Аниқроқ айтганда, бугун сценарий нуфузли ижодкорларимиз томонидан қайта ишланмоқда. Нега қайта ишланмоқда? Биз мамлакат бўйлаб ўтказилган кастингдан сўнг сценарийга ўзгартиришлар киритишга қарор қилдик. Боиси, кастинг давомида фавқулодда қобилиятга эга ҳамюртларимиз санъати ва чиқишларига гувоҳ бўлдик. Ва айнан уларнинг истеъдодини сценарийда акс эттиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Сценарий қайта ишланаётгани учун у ҳақда батафсил маълумот тақдим эта олмаймиз. Бу сир. Кинофильм томошабин ҳукмига ҳақола этилганда бу сирдан воқиф бўлиш мумкин.

Айнан “Мафтунингман-2” кинофильми учун актёрлар танлови натижаларини эса, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб иштирокчиларга маълум қиламиз.

“Мафтунингман-2” кинофильми кастинги ниҳоясига етди

qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар