Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи очилиш арафасида
20-07-2016 13:33 0 712 Рейтинг1 Чоп этиш

«Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи очилиш арафасида

Тошкент марказида август бошида янги «Анҳор-Локомотив» дам олиш ҳудуди ва аттракционлар боғи очилади.

«Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи очилиш арафасида


Август ойи бошида Тошкентда янги «Анҳор-Локомотив» дам олиш ҳудуди ва аттракционлар боғи очилади, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.

8 га майдонни эгаллаган истироҳат боғи Шайхонтоҳур туманида Анҳор канали бўйлаб Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари ўртасида жойлашган бўлиб, йил давомида фаолият кўрсатади.

Қурилиш ишлари якунланиш арафасида бўлиб, айни пайтда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Истироҳат боғида болалар ва катталар учун аттракционлар, ўйин майдончалари, 320 ўринга мўлжалланган ёзги театр, мусиқали ва чироқли фаввора, ресторан ва бир қанча кафетерийлар мавжуд.

Айрим аттракционлар ўзига хос бўлиб, шаҳарда ягоналиги билан ажралиб туради. Масалан, 43 метр баландликка эга «Осмонўпар» аттракциони орқали шаҳарнинг гўзал манзарасини томоша қилиш мумкин.

Анҳор бўйида эса узунлиги 40 метрли ёруғлик эффектли рақс тушувчи фаввора ўрнатилиб, унинг баландлиги 50 метрга қадар етади.

Бу ерда сунъий кўл ҳам мавжуд бўлиб, унда катамаранларда сузиш мумкин.

Истироҳат боғи ҳудудида Ўзбекистоннинг еттита диққатга сазовор жойи — Хивадаги Кала минор минораси, Самарқанддаги Шердор мадрасаси, Бухородаги Минораи Калон минораси, Андижондаги Бобур ёдгорлик мажмуаси, Тошкентдаги Темурийлар музейи, телеминора ва курантларнинг макет-нусхалари ўрнатилган.

Истироҳат боғининг ёпиқ ҳудудида эса узунлиги бўйича МДҲда биринчи ҳисобланган картодром пойга трассаси ҳамда интерактив ўйинлар хоналари, болалар майдончалари, қаҳвахона ва эсдаликлар дўконларидан иборат ўйин маркази жойлашган.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар