Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Тошкентда йирик қандолат фабрикаси ўз ишини бошлади

Тошкентда йирик қандолат фабрикаси ўз ишини бошлади


Тошкентда йирик қандолат фабрикаси ўз ишини бошлади

“Қандолат маҳсулотлари ишлабчиқариш учун саноат копмлексини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича жиддий ва кенг кўламли ишлар бошланди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тошкентда йирик қандолат фабрикаси ўз ишини бошлади

Янги ташкил этилган “Амилов” қандолат фабрикаси ҳам мазкур лойиҳа асосида ташкил этилган бўлиб, фабрика истеъмолчиларга турли хилдаги печенье, вафли, мармелад, маршмеллоу, карамел, шоколадли плиткаларни ва бошқа турдаги қандолат маҳсулотларини таклиф этади. Куни кеча мазкур фабриканинг очилиш маросими бўлиб ўтди. УндаЎзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикходжаев ва бир қатор идора ва ташкилотлар вакиллари, хорижий меҳмонлар иштирок этди.
Тошкентда йирик қандолат фабрикаси ўз ишини бошлади

Технологиклиниялар 2018 йил ёз ойида ўз ишини бошлади. Фабрика Германия, Австрия, Дания, Италия каби давлатларнинг замонавий ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек, маҳсулотларни қадоқлаш жараёнида Германия, Италия, Голландия мамлакатларининг замонавий автоматик қадоқлаш линияларидан фойдаланади.
Тошкентда йирик қандолат фабрикаси ўз ишини бошлади

Яна бир муҳим жиҳатини таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу лойиҳа кўплаб ёш мутахассислар учун янги иш ўринларини яратишга имкон берди. Бугунга келиб фабрикада 650 дан ортиқ малакали ходимлар иш билан таъминланган.
Вернуться назад