Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон олтин экспорти рекорд даражага чиқди
20-08-2019 12:50 0 504 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон олтин экспорти рекорд даражага чиқди

Ўзбекистон олтин экспорти рекорд даражага чиқди

Шу йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон бошқа мамлакатларга 3,4 млрд. долларлик олтин сотди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1,5 миллиард доллар бўлган эди. Ўсиш 2,2 баробарни ташкил этди.

Сўнгги беш йилда мамлакат олтин экспорти бир неча маротаба ўзгарган. Масалан, мазкур кўрсаткичлар 2015 йилда 823,9 миллион доллар, 2016 йилда 738,2 миллион доллар, 2017 йилда 1,6 миллиард долларни ташкил этган.

Умумий экспорт таркибида олтиннинг улуши 31 фоизга етган. Бундай натижа охирги беш йилда кузатилмаган эди (2015 йилда 12,1 фоиз бўлганди).

Ўзбекистон олтин сотиш ҳажмларини нарх ўсиши асносида кўпайтириб боряпти. Масалан, июнь ойи охирида олтин учун фьючерслар 1 унция учун 1 минг 397,7 долларга баҳоланган. Охирги марта бундай ҳолат 2013 йилда кузатилган.

Айнан июль ойида олтин экспорти ошди. Июнь якунига келиб умумий сотиш миқдори 2 млрд. долларга етган бўлса, бир ой ўтиб эса унга яна 1,4 млрд. доллар қўшилди.

World Gold Council (Олтин бўйича жаҳон кенгаши) маълумотларига кўра, Марказий банк ўтаётган йилнинг II чорагида асосий олтин сотувчилардан бирига айланган.

Олтин экспорти ошиши мамлакат олтин-валюта захиралари ҳажми қисқариши даврига тўғри келди.

Маълумот учун, 1 август ҳолатига кўра расмий захиралар 27,72 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, шундан 12,28 миллиард доллари чет эл валютасидаги захиралар ва 15,08 миллиард доллари олтин бўлди. Умумий захиралар ҳажми бир ой давомида деярли ўзгармади – 27,74 миллиард доллар.

Бироқ ундаги олтин ҳажмида кучли ўзгариш кузатилган. Агар июлда ушбу миқдор 11,3 миллион троя унциясини ташкил этган бўлса, августда бу 10,5 миллион троя унциясига тушди.

Маълумот учун: Ўзбекистон ҳар йили 70-80 тонна олтин сотади. 2016 йилда 70 тонна, 2017 йилда 80 тонна, 2018 йилда яна 70 тонна экспорт қилинган бўлса, шу йилда 80 тоннага қайта кўтариш режалаштирилган.

Прогнозларга кўра, жорий йилда олтиннинг дунёдаги нархи 1 унция учун 1 минг 320 доллар бўлади. Ушбу нархлар мос равишда 2018 йилда 1 минг 268 доллар, 2017 йилда 1минг 258 доллар ва 2016 йилда 1минг 248 доллар бўлган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар