Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳар бир импорт туфли камида 5 долларга қимматлашади
12-06-2019 10:14 0 389 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳар бир импорт туфли камида 5 долларга қимматлашади

Ҳар бир импорт туфли камида 5 долларга қимматлашади

“Ўзчармсаноат” уюшмаси соҳага оид Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритди. Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялашнинг сийқаси чиққан усули – импорт товарлар нархини ошириш ва маҳаллий корхоналар учун “иссиқхона шароити”ни яратиш таклиф этилмоқда. Бу хақида Ishbilarmon.uz телеграм канали хабар бермоқда.

Хусусан, ЎзР Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйна тармоқларини ривожлантириш, шунингдек импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилган:

2019 йил 1 июлдан
а) импорт қилинадиган пойабзал (ТИФ ТН коди 6401 – 6405) учун божхона божи ставкаси товар божхона нархининг 30 фоизи миқдорида, лекин бир жуфти учун камида 5 доллар қилиб белгиланади;

б) тармоқ ичида реализация қилинганда ишлаб чиқарилган хом ашё ва яримтайёр маҳсулот солиққа тортиш объекти саналмайди;

в) пойабзал, чарм-атторлик маҳсулоти, жун, қоракўл ва сунъий чарм буюмларининг давлат харидида, жумладан стратегик субъектлар томонидан амалга ошириладиган давлат харидларида, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан 20 фоизлик преференция қўлланилади.

Сиз бу таклифларга бефарқ эмасмисиз? Муҳокамада қатнашинг ва фикрингизни билдиринг!
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар