Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда 30 та янги конни аниқлаш мақсад қилинмоқда
02-05-2019 13:17 0 561 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистонда 30 та янги конни аниқлаш мақсад қилинмоқда

Ўзбекистонда 30 та янги конни аниқлаш мақсад қилинмоқда

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан республика минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш бўйича 2019 йилда амалга ошириладиган геология-қидирув ишларининг дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Мазкур дастур асосида йил давомида жами 388 та лойиҳа доирасида геология-қидирув ишларини бажариш кўзда тутилмоқда. Уларга 788 миллиард сўм маблағ ажратиш ҳамда йил якунига қадар олтин, кумуш, уран, қўрғошин, рух, мис, вольфрам, кварц хом ашёси, базальт каби 17 турдаги фойдали қазилма захираларини кўпайтириш режалаштирилган.

Бу ҳақда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси масъуллари ахборот берди.

Жорий йил якунига қадар амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари натижасида 30 та янги конни аниқлаш мақсад қилинмоқда. Шу кунга қадар цемент учун оҳактош ва бентонит гил хом ашёси бўйича 2 та янги кон топилган.

Ўрганишлар натижасида қўмита томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида белгиланган вазифаларни амалга оширишда камчиликлар ва ўз ечимини кутаётган муаммолар аниқланган. Хусусан, геология-қидирув ишлари борасида дала тоғ-кон ишларини бажариш бўйича белгиланган лойиҳалар тўлиқ якунланмаганлиги, геология-қидирув ишларини жадаллаштириш мақсадида жорий йил биринчи чорагига мўлжалланган асбоб-ускуналар олиш учун ажратилган 4,4 млрд. сўмлик маблағ ўзлаштирилмай қолганлиги айтилди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан қўмиталарнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкентда 360 нафар аҳолига янги хонадон калитлари топширилди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

Адлия вазирлиги раддия берди: абитуриентлардан ҳеч қандай қўшимча тўлов олинмайди

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

expo
Боглиш маколалар