Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ижтимоий барқарорлик асоси - ижтимоий масъулиятдир
28-05-2018 12:44 0 513 Рейтинг1 Чоп этиш

Ижтимоий барқарорлик асоси - ижтимоий масъулиятдир

Ижтимоий барқарорлик асоси - ижтимоий масъулиятдир

Солиқ тизими ва солиқларни белгилаш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш ижтимоий барқарорликни сақлаган ҳолда ўтказилиши лозим. Бу ҳақиқатни ёқлаб чиққанларнинг кўпчилиги 2018 йилнинг 29 март куни тақдим этилган Концепция тушунчалари мукаммал эмаслигидан хавотирга тушиб қолдилар. Энг аввало тақдим этилган қонун ҳужжати асосан ким учун мўлжал қилинганлиги саволлигича қолиб кетди.

Сабаби, Концепция рус тилида ёзилган бўлиб, унга бирор бир изоҳ, тушунча беришни муаллифлар ўзларига эп билмадилар. Бунинг исботини taxreform.regulation.gov.uz сайтига кириб кўриш мумкин, чунки изоҳ қолдирувчилар, фикр билдирувчиларнинг 748 та муносабатларининг бирортасига 2018 йилнинг 18 февралидан ақалли битта ҳарф билан жавоб берилмаган!

Уларнинг бу хатолари натижасида масъулиятни ўз бўйнига олувчи жонкуярлар ўртага чиқа бошлади. Уларнинг умумий сайи-ҳаракатлари билан бу лойиҳанинг ўзбек тилидаги нусхаси яратилди, аммо у профессионал даражада қилинмагани ва асосан кичик даврагагина тарқатиш имконияти билан чегараланиб қолинган. Оқибатда, бугунги кунда давлат бюджетига солиқ тўловчиларнинг 12,4 миллионининг қанча қисми бу нарсалар ҳақида хабар топганлари номаълум.

Бу каби камчиликларга чек қўйиш, бу лойиҳа муаллифларига профессионалларнинг ҳисоб-китобларини тақдим этиш мақсадида “Пойтахт” Бизнес марказида 2018 йил 20 май куни ишбилармонлар ва ташаббускорлар гуруҳи томонидан “Солиқлар ва аҳолининг манфаатлари – мувозанатга эришиш йўллари” мавусида давра суҳбати ўтказилди. Солиқлар ва божхона-тариф сиёсати соҳасидаги ислоҳотлар мавзусида мулоҳаза юритиш учун вазирликлар ва идоралар, солиқ соҳасидаги маслаҳатчилар, экспертлар, солиққа тортиш соҳасидаги ва божхона-тариф бошқарувидаги амалиёт вакиллари, шунингдек ишбилармонлик соҳаси вакиллари таклиф этилган. Бу соҳада кўплаб баҳсга таҳлил майдонига айланишга улгурган “facebook.com” ижтимоий тармоғида уюштирилаётган давра суҳбатига кўпроқ жалб қилиш учун эълонлар берилди, бундан ташқари бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам хабар берилди.

Мулоҳазаларни давом эттиришдан аввал қайд этиш лозимки, Концепция лойиҳасини ишлаб чиқувчилар кўп жиҳатдан концептуал йўналишларни белгиладик деб бонг урадилар, уни муҳокама қилишдан эринмаган жонкуярларни эса бу соҳада ҳақиқатдан ўзгаришлар мамлакатимизнинг истиқболига, халқнинг фаровон келажагига сабабчи бўладиган тамойиллар, омиллар, воситалар яратилишини истаётганларини тушунишганмикин?

Халқнинг фаровонлигини унинг манфаатлари поймол бўлмаслиги орқали таъминлашга уринганларни – Концепция лойиҳасини берганлар – ўзларини либерал ислоҳотчилар-у, унинг лойиҳа сифатида камчиликларини кўрсатганларни – эскилик сарқити, ҳозирги ҳолатнинг асосий айбдорлари ва қариб қолган догматлар деб камситишлари тушунарсиз ҳолат бўлди. Бундай мунозараларда асоси – солиқлар, молиявий тизимлар, иқтисодий сиёсатни ўтказиш керакми ёки йўқми деган масалага қаратилмаган!

Баҳс ва мунозараларнинг асосий мақсади шу ислоҳотларни имкон қадар ижтимоий барқарорликни таъминлаган ҳолда ўтказилишини таъминлаш ҳақида бўлди. Мамлакат ҳудудида амал қиладиган солиқларни белгилаш, уларни тўплаш, тўпланган маблағларни асосан ижтимоий таъминотга, мамлакатнинг бирламчи эҳтиёжларини қондиришга ва кўплаб давлат аҳамиятига молик лойиҳаларни амалга оширишга ишлатилишини ҳисобга олсак, солиқлар – малакатнинг ҳар бир фуқаросининг ижтимоий масъулияти эканлиги маълум бўлади.

Солиқлар соҳасида ислоҳотларда альтернатив таклифларнинг моҳияти.
Келинг азиз замондош, Солиқлар тизимини ва солиқларни белгилаш соҳасидаги ислоҳотлардан кутаётган асосий саволга эътибор қарайлик: ислоҳотларнинг ўтказилишида якуний натижа сифатини нималарни кутаётганимизга эътибор қаратайлик?

Давра суҳбатига таклиф этилганлар, ижтимоий тармоқларда, музокаралар ва учрашувларда асл моҳиятни тушунмоқчи бўлаётганларнинг берадиган очиқ жавоби: Халқнинг ижтимоий фаровонлигини ошиши. Майли бирданига бўлмасин, аммо секин-аста истиқболда бўлса ҳам шунга эришиш. Чунки, мамлакатнинг ҳар соҳадаги фаолиятидаги жамиятнинг иштирокчилари ўз ҳиссаларини қисман бўлса-да бюджетга тўланган солиқлари билан қўшар эканлар ҳақли равишда бу маблағлар эвазига фаровонликни, ривож ва мукаммаллашиб борадиган ўсишни талаб қилиши аниқ.

Бунда нафақат солиқ тизими, балки барча соҳалар, йўналишлар ислоҳотлар натижасида ўз фаолиятларини шаффоф равишда тақдим эта олиш, жамият аъзосининг ҳар бирининг улушига нималар қилинаётгани ҳақида кўрсатма бериш, тақдимотлар, ҳисоботларга йўл очиб беришига эришиши лозим. Солиқ соҳасидаги энг катта муаммолардан бири бу солиқ тўловчилар билан ўзаро муносабатдаги ўзлари ясаб олган тафовут ва орадаги тушунмовчилик баҳона қилиниб сунъий тўсиқларни қуриб олишгани.

Бунинг оддий мисолини келтирамиз: солиқ тўламаганлик бўйича ҳар қанча бўлсин бемалол рақамларни иқариб беришга қодир информацион тизим, зарур бўлган пайтда солиқдан қарздорлиги йўқ деган кичик бир маълумотномани бериши учун марказий бўлинмаларда бирор кунни ташкил қилса, марказдан узоқроқда бу вақт хафталаргача чўзилиб кетаверади. Солиқ тўловчи тўлаган солиғи ҳақида маълумотларни ўз вақтида олишини таъминланмас экан – буни тўлиқ фаолият олиб бораётган тизим деб қабул қилиш анча қийин.
Ижтимоий барқарорлик асоси - ижтимоий масъулиятдир

Ташаббускорларнинг Концепция тузувчиларга таклифи нималар?

- Солиқлар сонини камайтириш (бу моҳиятан мақсад эмаслигига ишонч бўлишини хоҳлардик).
- Айланма солиқларни сонини ва оғирлигини минимум даражага келтириш.
- Солиқ тўловчиларнинг турли категориялари ўртасида солиқлар тўловини тенг тақсимланишига эришиш.
- Асоссиз бўлган солиқ имтиёзларини йўқотиш (минимал ҳолатга келтириш).
- Бюджетдан ташқари бўлган фондларга мажбурий тўловлардан воз кечиш ва мақсадли заруратларни солиқларнинг умумий тушумидан қоплашга эришиш.

- Солиқлар бўйича бошқарувни такомиллаштириш.

Юқорида келтирилган пунктлардаги мақсадларни бирортасига аниқ ҳисоб китоблар берилганми? Улар қаерда баён қилинган? Керак одамга ҳисоблаб берамиз – бу жавоб эмас! Бундан ташқари шу айтиб ўтилган мақсадларга ташаббускорларнинг қарши чиққан жойи борми?

Йўқ. Ташаббускорларнинг ҳам мақсади юқоридаги мақсадларни амалга ошириш, аммо асосли равишда, аниқ ҳисоб-китоблар асосида бўлишига ва энг муҳими бўладиган ўзгаришлар давомида ижтимоий барқарорликнинг асосий арови бўлган давлат бюджетида камоматни келтириб чиқармасликка эришган ҳолда иш олиб боришни ёқлаб чиқаябдилар холос.

Барча мунозараларнинг асосий сабаби – шу мақсадларга эришишдаги деталлар (ташкил қилувчилар) устида бўлаябди холос.
Бизга ислоҳотларни асослаган Концепцияни таклиф қилган муаллифларнинг тақдимоти бўйича мавжуд ҳолатдаги ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулотлар) қийматининг 10%дан кўпроғи миқдорида дефицити (камомати) миқдорини қайд этишга мажбур қилади. Бугунги кунда бу кўрсаткич деярли 10 триллион сўмга тенг бўлади.

Дунёнинг қайси давлати кўрсатилган бюджет дефицит(камомат)ни бу каби ўзгаришларини ҳисоб-китоби, молиявий, иқтисодий баҳоси кўрсатиб асосланмаган, узоқ йиллик, баъзан эса ижтимоий соҳадаги барқарорликни мувозанатдан чиқаришига рози бўлиши мумкин? Европа Иттифоқи давлатлари баъзиларининг бюджет дефицит (камомат) ЯИМнинг 3% лик (Греция, Италия, Потугалия, Испания) кўрсаткичидан 2011-2013 йилларда ошиб кетиши ортидан келган молиявий кризис сабаларини кимдир эслай оладими?

Бундай ислоҳотларни ўтказишда шубҳага ўрин қолдирувчи кўрсаткичлар билан ўтказилишининг натижасини эсдан чиқармаслик лозим, чунки улар энг асосий кўрсаткич сифатида аҳоли олдига қуйидагича салбий оқибатларни қўймаслигига эришиш лозим: инфляцион қийинчиликлар, нархларни ошиб кетиши, валюталарни алмаштириш кўрсаткичларин ошиб кетиши, халқ хўжалигидан инвестицияларни оқиб чиқиб кетилиши, аҳолининг ҳақиқий даромадларини тушиб кетиши.

Барчамиз, аввало давлатимизнинг фуқароларимиз. Шундан сўнггина солиқ тўловчилармиз. Биз кўплаб солиқ тўловчиларнинг муваффақияти шубҳали бўлган ғояларга асослаб қўйилган солиқ қонунчилигидаги талаблар, солиқ идоралари ходимларининг ҳаракатларидан ўзларида кечган салбий ҳолатлари биз учун тушунарли. Бироқ, бу нарсаларнинг ҳеч бири ислоҳотларни асоссиз равишда тездан ўтказиб олишга уринишга, унинг оқибатларини муҳокама қилмасдан, ҳақиқий математик-иқтисодий моделларини яратмасдан, улар асосида давлат бюджетига таъсирини аниқлаштирмасдан, таҳлил қилмасдан бажарилишини оқламаслиги лозим.

Бу соҳада муҳокама иштирокчиларининг асосий қисми ислоҳотнинг асосий ҳужжатини ишлаб чиқарувчилар олдига қўяётган талабларининг асосий моҳияти қуйидагиларга асосланган:

- Давлатнинг мақсадли фондларига тўловларни барчасини бекор қилиш, уларга бу тўловларни ҚҚС (қўшимча қиймат солиғи) тушумларидан компенсация қилиб беришни таъминлаш;
- Турли бюджетдан ташқари фондларни ягона бюджетга йиғиш (бунда Пенсия фондини буларнинг ичига қўшмаслик лозим) ва мақсадли ресурсларни Ғазначиликнинг ягона қоидалари бўйича давлат бюджети орқали тўланишини таъминлаш;
- Даромаддан олиниши керак бўлган солиқни қолдириш. Тижорат банкларининг даромад солиғи ставкасини 14% гача камайтириш. Солиққа тортиш базасидан ижтимоий характерга тегишли бўлган ва бизнесни юритиш билан боғлиқ бўлган моддаларни чиқариш;
- ҚҚС ставкасини 16%гача тушуриш барча хўжалик юритувчи субъектларга бир вақтнинг ўзида киритиш, бунда айланма маблағлари қиймати 5 миллиард сўмдан кам бўлганлар бундан мустасно туришлари лозим;
- Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортишна қуйидагича уч босқичли тўловини жорий қилишни ва бунда биринчи босқичдаги ноль қийматли тўловни ҳамда шахсий йиғиб бориладиган пенсия тизимига (ШЙПТ – ИНПС) мажбурий тўловини бекор қилиш таклиф қилинади:
Ижтимоий барқарорлик асоси - ижтимоий масъулиятдир

Ягона Ижтимоий Тўловни (ЕСП) ҳамда фуқароларни ягона тўлов “пенсия фондига ижтимоий ажратмалар” учун 20%лик мувофиқлаштирилган қийматлардаги ставка билан суғурта тўловларини бирлаштириш, иш берувчи ва шчиларнинг ўзаро ҳсобида қуйидагича регрессион мувозанатини ишчига бериладиган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда қўлланилишига эришиш лозим:
Ижтимоий барқарорлик асоси - ижтимоий масъулиятдир

Бу таклифларни келтиришимиздан мақсад ҳар қандай ислоҳотни ижтимоий ҳаётдаги барқарорликни таъминлаган ҳолда ва энг асосийси халқнинг фаровонлигини унинг манфаатларини тўлиқ таъминлаган ҳолда эришишдир.

Хабибуллаев Саидаъзам, холис эксперт,
Эльмира Ахмедова, Иқтисодий тадқиқотлар Маркази ходими,
Абдулло Абдуқодиров, холис эксперт, тадбиркор
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар