Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Марказий банк 100 минг сўмлик купюра чиқарилишини тасдиқлади
13-04-2018 09:02 0 647 Рейтинг1 Чоп этиш

Марказий банк 100 минг сўмлик купюра чиқарилишини тасдиқлади

Марказий банк 100 минг сўмлик купюра чиқарилишини тасдиқлади

Марказий банк янги купюра чиқариш режалаштирилаётганлигини тасдиқлади, бироқ унинг қачон чиқарилиши аниқ санаси номаълум.

Январь ойи бошида Марказий Банк 2018 йилги вазифалар қаторида майда купюраларни босқичма-босқич тангаларга алмаштириш ва йирикроқ номиналдаги банкноталар чиқаришни санаб ўтган эди.

Март ойи ўрталарида Сенат 50, 100, 500 сўм номиналдаги янги намунадаги тангалар, шунингдек, 200 сўмлик янги тангани чиқариш таклифини маъқуллади. Бироқ банкнота ҳақида сўз юритилмаган.

Шу муносабат билан “Spot” интернет нашри Марказий банкка мурожаат қилди ва Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовдан жавоб олди.

Жавобда 2018 йил давомида йирикроқ номиналдаги банкнотани муомалага чиқариш режалаштирилаётганлиги маълум қилинган.

Унда, шунингдек, ўрнатилган тартибга кўра, банкноталар намуналари ва уларнинг дизайнлари Олий Мажлис Сенати Кенгаши билан мувофиқликда Марказий банк томонидан тасдиқланиши, янги купюрани чиқариш бир қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни талаб қилиши таъкидланади.

Марказий банк айни пайтда янги купюралар чиқарилиши аниқ санасини маълум қила олмаслиги таъкидланади. Муддатлар аниқланганда, мазкур маълумот Марказий банк расмий сайтига жойлаштирилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

expo
Боглиш маколалар