Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Дунёнинг энг йирик молиявий марказларининг янги рейтинги маълум қилинди
27-03-2018 12:16 0 462 Рейтинг1 Чоп этиш

Дунёнинг энг йирик молиявий марказларининг янги рейтинги маълум қилинди

Дунёнинг энг йирик молиявий марказларининг янги рейтинги маълум қилинди

Лондон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиш қарорига қарамай, дунёнинг энг йирик молиявий марказлари рўйхатида 1-ўринда қолди. Бу ҳақда ярим йил ичида бир марта Global Financial Centres Index (GFCI) индикаторини ҳисоблаб чиқувчи Z/Yen Group Ltd молиявий консалтинг компанияси шарҳида айтилган.

Шунингдек, Нью-Йорк ҳам рўйхатда 2-ўринни сақлаб қолган, бироқ унинг Лондондан ортда қолиши кескин қисқарган. Энди бу икки шаҳарни бор-йўғи 1 пункт ажратиб турибди.

3-ўринни Ҳонгконг ва 4-ўринни Сингапур эгаллаган. Токио эса 5-ўринда. Етакчи ўнталикдан шунингдек Шанхай, Торонто, Сан-Франциско, Сидней ва Бостон ўрин олган, Цюрих ва Пекин эса аксинча ўнталикни тарк этган.

Умуман олганда, Z/Yen мутахассислари етакчи 25 та халқаро молия марказига ишонч ошганини айтишмоқда, уларнинг рейтинглари ошмоқда. Шу билан бирга охирги 50 та ўринни эгаллаган марказларга ишонч кўрсаткичлари камаймоқда.

Лондон ортидан Ғарбий Европанинг энг аҳамиятли молиявий маркази Цюрих бўлди, у 16-ўринни эгалламоқда.

Вашингтон ва Монреалдан ташқари, Шимолий Америка шаҳарлари ўз позицияларини анча яхшилаганлар. Жумладан, Сан-Франциско 9 поғонага кўтарилиб, етакчи ўнталикка кирган.

Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг кўплаб молия марказлари салбий динамикани намойиш қилган. Жумладан, Таллин ва Рига 30 поғонага тушиб кетган. Шу билан бирга Москва, Кипр ва Истанбул ўз позицияларини яхшилаб олган, Остона ва Боку эса рўйхатга илк бор киритилди. Варшава Шарқий Европанинг етакчи молия маркази деб топилган (45-ўрин).

Дубай Яқин Шарқнинг энг йирик молиявий марказлари орасида етакчи ўринни, 2-ўринни эса Абу-Даби эгалламоқда (умумий рўйхатда мос равишда 19- ва 25-ўринлар). Африкада ушбу борада Касабланка (32-ўрин), Лотин Америкасида Кайман (22-ўрин) ва Бермуд ороллари (36-ўрин) етакчилик қилмоқда.

Молиявий марказлар рейтинги илк бор 2007 йилда чоп этилган. У ҳар ярим йилда 3 мингдан кўпроқ профессионаллар сўров қилиниши асосида янгиланиб боради. Жорий рейтинг 22-сонлиси бўлди. Рейтингда 5 гуруҳ кўрсаткичлар (жами 102 та индивидуал омил) ҳисобга олинади: бизнес-вазият, молия, инфратузилма, инсон капитали ва нуфуз.

Рўйхатни тузишда умумий ҳисобда 96 та шаҳар кўриб чиқилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар