Главная > ҲУҚУҚШУНОС МАСЛАҲАТИ > Автомобилингиз фойдаланишга яроқлими....?

Автомобилингиз фойдаланишга яроқлими....?



Автомобилингиз фойдаланишга яроқлими....?

Узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қиладиган автомобиллардан фойдаланишнинг албатта ўз шартлари бор. Мазкур шартлардан айримлар, унинг техник созлиги, белгниланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтиш, қолаверса тегишли жиҳозлар (ўт ўчириш мосламаси, тиббиёт қутичаси, фалокат белгиси) билан жиҳозланиши бўлса, яна биттаси автомобилга ноқонуний равишда қўшимча жиҳозлар ўрнатмасликдир.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида белгилан муддатда мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган 68 нафар, техник носоз ҳолда бўлган автомобилни бошқарган 57 нафар, тегишли тартибда жиҳозланмаган 3449 нафар ва белгиланган муддатда рўйхатга қўйилмаган 249 нафар ҳамда ишлаб чиқарувчи завод томонидан кўзда тутилмаган тарзда тегишли рухсатсиз қайта жиҳозлаган 32 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, махсус тадбирлар давомида жисмоний шахсларга тегишли бўлиб, мулк эгалари томонидан хонадонларда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолда сақланаётган 128 та автомобиллар яроқсизлиги учун ЙҲХ хизмати рўйхатидан ўчирилди.

Ўз навбатида, ҳайдовчиларимиздан автомобилдан фойдаланишда белгиланган талабларга тўлиқ риоя этилишини, белгиланган муддатларда автомобилни мажбурий техник кўрикка тақдим этиш лозимлигини ҳамда ҳозирда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолда бўлган автомобилни тегишли тартибда ЙҲХ хизмати рўйхатидан ўчирилишини талаб қилиб қоламиз.
Тошкент вилояти Йўл харакати хавсизлиги бошқармаси
Матбуот гурухи РУСТАМ Асқаров

Вернуться назад