Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.
19-09-2019 12:01 0 549 Рейтинг0 Чоп этиш

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

Ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:

а) жарима;

а1) мажбурий жамоат ишлари;

б) ахлоқ тузатиш ишлари;

в1) озодликни чеклаш;

г) озодликдан маҳрум қилиш.

Ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас.
Жарима энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан йигирма бараваригача миқдорда тайинланади.

Маҳкум жарима тўлашдан олти ой муддат мобайнида бўйин товласа, суд тўланмаган жарима миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги жаримани мажбурий жамоат ишларининг икки соатига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради ёки энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги жаримани ахлоқ тузатиш ишларининг бир ойига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради.

Мажбурий жамоат ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. Мажбурий жамоат ишлари вояга етмаганларнинг соғлиғига ва маънавий жиҳатдан ривожланишига зарар етказмаслиги, ўқиш жараёнини бузмаслиги лозим.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар томонидан мажбурий жамоат ишларини бажариш муддати, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, олти ой давомида кунига икки соатдан ошмаслиги, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига икки соатдан ошмаслиги керак.

Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Ахлоқ тузатиш ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан ўз иш жойида ўташ, айбдор ҳеч қаерда ишламаса, ушбу жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган ўзи яшайдиган ҳудуддаги бошқа жойларда ўташ тариқасида бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади.

Вояга етмаган шахс тайинланган ахлоқ тузатиш ишларининг ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд бу жазонинг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш ишларининг ҳар уч кунини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради.

Озодликни чеклаш вояга етмаган маҳкумларга нисбатан асосий жазо чораси сифатида олти ойдан икки йилгача муддатга тайинланади.
Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 86-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:

оғир жиноят учун — олти йилгача;

ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.

Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:

оғир жиноят учун — етти йилгача;

ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.

Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.
Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

Суд вояга етмаганларга жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал қилади, вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси, турмуш шароити ва тарбиясини, соғлиғини, содир этган жиноятининг сабабларини, катта ёшдагиларнинг ва бошқа ҳолатларнинг унинг шахсига таъсирини ҳисобга олади.
Ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган вақтда жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида жазо тайинланганда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддати ўн йилгача, агар содир этган жиноятларининг биттаси ўта оғир жиноят бўлса, ўн икки йилгача тайинланади.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вақтда жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси — ўн икки йилгача муддатга, агар содир этган жиноятларининг биттаси ўта оғир жиноят бўлса, ўн беш йилгача муддатга тайинланиши мумкин.

Жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан бир неча ҳукм юзасидан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддати ўн беш йилдан ошмаслиги керак.

Вояга етмаган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганда суд ЖКнинг 72-моддасида назарда тутилган асос ва шартлар мавжуд бўлса, шартли жазо белгилаши мумкин.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширилиши мумкин.

Беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш назарда тутилган унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсни, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шарт.
Вояга етмаган шахс ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етмаса, суд жазо ўрнига мажбурлов чораси қўллаш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиши шарт.

Вояга етмаган шахсларга нисбатан қуйидаги мажбурлов чоралари қўлланилади:

суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш;

ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш. Ушбу чора агар етказилган зарар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса қўлланилади. Бошқа ҳолларда етказилган зарар фуқаровий ҳуқуқий тартибда ундирилади;
вояга етмаганни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш.
Вояга етмаган шахсларни махсус ўқув-тарбия муассасаларида бўлиш муддати ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.

Ўн саккиз ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, озодликни чеклашга ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тартиби қўлланилиши мумкин.

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми;

б) оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми;

в) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилади.

Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан ЖКнинг 60 ва 86-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлайди.

Ўн саккиз ёшга тўлгунча содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин.
Жазони енгилроғи билан алмаштириш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнат ёки ўқишга ҳалол муносабатда бўлиб келаётган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида бешдан бир қисми;

б) оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми;

в) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаб бўлинганидан кейин қўлланилиши мумкин.

Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади.

Жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахсларга нисбатан енгилроқ жазонинг тегишли қисми ўтаб бўлинганидан кейин ушбу ЖКнинг 89-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланилиши мумкин.
Жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан ЖКнинг 60 ва 86-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлайди.

Жамолбек Жуманиёзов,
жиноят ишлари бўйича
Шофиркон туман суди раиси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан, ТДТУ ҳудудига қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Рустамбек Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади.

expo
Боглиш маколалар