Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилади
04-05-2018 11:19 0 858 Рейтинг0 Чоп этиш

Жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилади

Жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида бир қатор муҳим қонун лойиҳалари қуйи палата мажлисида иккинчи ҳамда учинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

Хусусан, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддатларини қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси мутахассислар, экспертлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилаётган ишчи гуруҳи йиғилишларида иккинчи ўқишга тайёрланаяпти.

Таклиф этилаётган лойиҳага мувофиқ, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир қилинган кундан бошлаб — 2 йил, унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — 4 йил, оғир жиноят содир қилинган кундан бошлаб — 8 йил, ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб (ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно) — 14 йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати, Жиноят кодексининг 64-моддаси 5-қисмига кўра, агар жиноят содир этилган кундан бошлаб 25 йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган. Яъни ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир қилиб, қидирувда бўлган шахслар оғир ҳамда ўта оғир жиноят содир этиб, тергов ва суддан яширинган шахслар билан тенг равишда жиноий таъқиб қилинади. Лойиҳа билан мазкур қисм ўзгартирилиб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб 10 йил, оғир ва ўта оғир жиноят содир қилинган кундан бошлаб 25 йил ўтган бўлса, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмаслиги назарда тутилаяпти.
Қонун лойиҳаси муҳокамалари давом этмоқда.
Зиёда АШУРОВА.
xs.uz Ҳалқ сўзи нашри
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар