Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун рухсатномадан бир марта фойдаланиш мумкин бўлади
02-02-2018 12:59 0 644 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун рухсатномадан бир марта фойдаланиш мумкин бўлади


Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди, деб ёзади Norma.

Ўзбекистонда хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун рухсатномадан бир марта фойдаланиш мумкин бўлади

Ҳужжатнинг аввалги таҳрири Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 6 декабрдаги Фармонига мувофиқ келмагани учун ўз кучини йўқотди деб ҳабар берди daryo.uz

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 2000 (икки минг) АҚШ доллари эквивалентидан ортиқча миқдордаги нақд хорижий валюта унга декларация тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.

Бунда йўловчи божхона декларациясида олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилади.

Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 2 000 (икки минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валюта декларацияланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетиш жисмоний шахсларга эквиваленти 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади.

Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:

резидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси асосида амалга оширилади, ушбу рухсатномада олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилади;

норезидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади, ушбу декларацияда нақд хорижий валюта суммаси олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валюта суммасидан кам бўлмаган миқдорда кўрсатилган бўлиши лозим.

Резидент томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномасини ва норезидент томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларациясини ишлатиш бир маротаба амалга оширилади ва келгусида эквиваленти 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун асос сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар