Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Коррупцияга қарши курашиш учун идоралараро комиссия ташкил этилади
14-12-2016 11:33 0 942 Рейтинг1 Чоп этиш

Коррупцияга қарши курашиш учун идоралараро комиссия ташкил этилади

Коррупцияга қарши курашиш учун идоралараро комиссия ташкил этилади

Коррупцияга қарши кураш бўйича комиссия таркибига бизнес ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам киради.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 13 декабрдаги саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун тасдиқланди.Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилган.

Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари мустаҳкамланган, ваколатли органлар тизими келтирилмоқда, ушбу соҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг иштирок этиши механизмлари белгилаб берилмоқда ҳамда очиб берилмоқда, шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти акс эттирилмоқда.

Коррупцияга қарши курашувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида қонунда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларни ташкил этиш ҳамда унинг таркибига жамоат бирлашмаларининг вакилларини, тадбиркорларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини киритиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, қонун хусусий мулкни ғайриқонуний тажовузлардан, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлардан ҳимоялашга қаратилган. Сенаторларнинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши ишчанлик фаолиятини ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларини ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
фото:Уз А
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар