Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Назорат қилувчи органлар фаолияти янгича баҳоланади
28-11-2016 14:47 0 721 Рейтинг0 Чоп этиш

Назорат қилувчи органлар фаолияти янгича баҳоланади

Назорат қилувчи органлар фаолияти янгича баҳоланади

Аниқланган қоидабузарликлар ва қабул қилинган таъсир чоралари сони назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаш мезонларига айланади.

Ўзбекистонда назорат қилувчи органлар фаолиятига аниқланган қоидабузарликлар, қабул қилинган ҳуқуқий таъсир чоралари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат даромадига айланган мол-мулклари миқдори бўйича баҳо беришни белгилаш режалаштирилмоқда. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш киритишни кўзда тутган қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш бўйича назорат қилувчи органлар иши самарадорлигини бир қатор мезонлар бўйича аниқлаш таклиф этилмоқда:

- хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчилик актлари ва норматив ҳужжатларга амал қилиш самарадорлигининг ошиши, улар томонидан ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслиги;
- хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш имкониятларини тақдим қилишга қаратилган ишларнинг амалга оширилиши;
- текширувлар якунлари бўйича хўжалик юритувчи субъектларни тугатилишига қадар олиб борувчи ҳолатларнинг бартараф этилиши.

Қонун «хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирлар» тушунчаси билан тўлдирилиб, унда назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчилик актлари ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиши, қоидабузарликларни бартараф этиш ва уларга йўл қўймаслик, шунингдек, уларга олиб борувчи сабаблар ва шартларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан амалга оширилувчи комплекс чора-тадбирлар англашилади.

Бундан ташқари, олиб бориладиган текширувлар натижалари бўйича хўжалик юритувчи субъектлар томонидан беихтиёр йўл қўйилган қонун бузилишларининг тизимли сабабларини аниқлашга қаратилган текширувдан кейинги таҳлилларни ўтказиш таклиф этилмоқда.

Юқорида кўрсатилган қонун ва бошқа бир қатор қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар Президент вазифасини бажарувчининг 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони талаблари мувофиқ тарзда киритилмоқда.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар