Главная > ҲОДИСА > “Ўзэлтехсаноат” ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

“Ўзэлтехсаноат” ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди



“Ўзэлтехсаноат” ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида Ҳиндистоннинг халқаро бизнес палатаси раҳбари Манприт Синх билан электротехника саноатини ривожлантириш бўйича қўшма ҳамкорлик масалаларини амалга ошириш юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлатнинг электротехника саноатидаги муносабатларни ривожлантириш ва электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ўзаро маълумот алмашиш асосида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган алоқаларни ўрнатиш ҳамда корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида йирик лойиҳалар, кооперацион алоқаларни ривожлантиришга келишиб олинди.
“Ўзэлтехсаноат” ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Меҳмонларга Ўзбекистондаги электротехника саноати корхоналарининг фаолияти, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми, экспорт салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Учрашувдан сўнг ҳиндистонлик меҳмонлар кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Прокаб” корхонасига ташриф буюрдилар.
“Ўзэлтехсаноат” ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Бундан бер неча кун аввал “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси делегацияси Ҳиндистон Республикасида бўлиб, жаҳонга машҳур компания вакиллари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалаларда музокаралар олиб борган эди.


Вернуться назад