Главная > ҲОДИСА > Тошкентда ҳайдовчи ўзаро жанжалда икки кишини арра билан жароҳатлади

Тошкентда ҳайдовчи ўзаро жанжалда икки кишини арра билан жароҳатлади


Тошкентда ҳайдовчи ўзаро жанжалда икки кишини арра билан жароҳатлади

Чилонзорда Spark ва Hyundai ҳайдовчилари бир-бирига йўл бермасдан ўзаро жанжаллашишган. Натижада Spark ҳайдовчиси машинасидан аррани олиб, Hyundai ҳайдовчиси ва унинг йўловчисига жароҳат етказган деб ҳабар берди спутник уз

ИИББ хабарига кўра, Чилонзор туманида 13 август куни Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Ш.М. ва Hyundai русумли автомобиль ҳайдовчиси 36 ёшли Қ.Ю. Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида кетаётиб, бир-бирига йўл бермасдан ўзаро урушиб кетишган.

Жанжал давомида Ш. машинасидан аррани олиб, Қ. ва у билан бирга бўлган йўловчи 27 ёшли Х.А.ларга жароҳат етказган. Ўз навбатида улар ҳам Spark ҳайдовчиси Ш.га тан шикастлари етказишган. Натижада ҳар учаласи тиббий ёрдамга мурожаат қилишган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноий иш қўзғатилди.
Вернуться назад