Главная > ҲОДИСА > 16 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

16 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти



16 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади деб ёзмоқда kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ, Устюртда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Хоразм вилоятида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Чўл ҳудудларида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. Сурхондарё вилоятида кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Вернуться назад