Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қизнинг кўча ўртасидан судраб олиб чиқилиши ҳолатига ИИББ изоҳ берди
25-11-2019 16:29 0 443 Рейтинг1 Чоп этиш

Қизнинг кўча ўртасидан судраб олиб чиқилиши ҳолатига ИИББ изоҳ берди

Қизнинг кўча ўртасидан судраб олиб чиқилиши ҳолатига ИИББ изоҳ берди

Куни кечадан ижтимоий тармоқларда ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари йўлнинг қатнов қисмидан бир қизни судраб олиб чиқиб кетишаётгани акс этган видео тарқалди. ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Ушбу воқеа 22 ноябрь куни соат 01.45 атрофида пойтахтнинг Миробод туманида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ пост-патрул хизмати ходими хизмат вазифасини бажараётиб, Шаҳрисабз кўчасида илгари бир неча маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган (190-модда. «Фоҳишалик билан шуғулланиш» ва 194-модда. «Қонуний талабларга риоя қилмаслик») 25 ёшли Ф.С.ни аниқлаган. Қиз ўша пайтда маст ҳолатида бўлган. У яқинлашаётган ички ишлар ходимини кўриб, йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган ва бу орқали транспорт воситаларининг ўтишига халақит берган. Ф.С. ўрнидан туриб, йўлнинг қатнов қисмини тарк этишдан қатъиян бош тортганлиги сабабли, ППХ ва Миллий гвардия ходимлари қизни йўлдан олиб чиқишга мажбур бўлишган, дейилади ИИББ хабарида.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*