Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Оғзаки буйруқнинг навбатдаги касофати Самарқанд итларига урди
05-09-2019 10:48 0 573 Рейтинг0 Чоп этиш

Оғзаки буйруқнинг навбатдаги касофати Самарқанд итларига урди

Самарқанд шаҳрида қаровсиз итларнинг заҳарлаб ўлдирилиши юзасидан шаҳар ҳокимлиги вакили ва ветеринария соҳаси бўйича давлат ваколатли ташкилотнинг мутахассиси муносабат билдирди. Ҳокимлик вакилига кўра, “Шарқ тароналари”дан тун маҳали чиққан сайёҳлар кўплаб итларга дуч келади. Мутахассиснинг фикрича, ушбу ҳудуд хавфсизлигига масъул шахслар итларни ўлдиришга оғзаки буйруқ берган бўлиши ҳам мумкин.

Оғзаки буйруқнинг навбатдаги касофати Самарқанд итларига урди

Тасаввур қилинг, “Шарқ тароналари” кеч соат 22-40 – 23-00да тугайди. Айни шу вақтда кўчада итларнинг сони кўпаяди. Сайёҳлар, меҳмонларнинг уларга дуч келиши табиий. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш керак деб ёзмоқда тўғри.уз

Итларнинг ҳеч бир расмий буйруқсиз ўлдирилиши ҳолати бўйича иш эса прокуратурага оширилган ва ўрганилмоқда.

Самарқанд шаҳрида дайди итлар ва бошқа ҳайвонлар тутилиб, сақланадиган жой бор. У ерни кўплаб ҳайвонларни сақлаш учун етарли шароитга эга,‌ дея олмайман”.

“Итларни ўлдириш ветеринарларнинг ваколатида эмас”
Ўзбекистонда ветеринария соҳаси бўйича масъул ташкилот манбасининг таъкидлашича, итларнинг ўлдирилишида қатнашган Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари оғзаки буйруқ олган бўлиши мумкин:

“Барчаси менинг шахсий фикрим – турли ҳудудларда, биласиз, ҳали ҳам оғзаки буйруқ бериш ҳолатлари такрорланиб туради. “Шарқ тароналари” ўтадиган ҳудудларга бириктирилган масъуллар кўзига хунук кўринган, артофда дайдиб юрган итларни ўлдиришга оғзаки буйруқ берган бўлиши мумкин.

Уларга расмий топшириқ бўлмаган. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари итларни ўлдириш ёки тутиш билан шуғулланмайди, бу уларнинг ваколатига ҳам кирмайди. Бундай ишлар билан ободонлаштириш ва санитария-эпидемиология бўлимлари шуғулланади.

Ветеринария бўлимлари ҳайвонларда учрайдиган касалликнинг олдини олади ва уларни эмлайди. Қайтараман, ҳайвонларни ўлдириш – ветеринария бўлимларининг ваколатига кирмайди”.

Оғзаки буйруқнинг навбатдаги касофати Самарқанд итларига урди


Айни вақтда Самарқандда ушбу ҳолатни тўлиқ ўрганиш ишлари билан “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ва gazeta.uz сайти вакиллари шуғулланмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, 28-31 август кунлари Самарқанд шаҳридаги 2905 та хонадонга уйма-уй кирилган ва 1003 та ит борлиги аниқланган. Шундан 262 та ит рўйхатга олиниб, қутуриш касаллигига қарши эмланган. Итларнинг қолган 741 таси эса жорий йилда қутуриш касалига қарши эмланган.

Эслатиб ўтамиз, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтаётган кунлари Самарқанд шаҳрида кўплаб итлар заҳарлаб ўлдирилган ва шунинг оқибатида икки масъул ветеринар ишдан олинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар