Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Ҳукумат комиссияси тузилди
22-04-2019 09:59 0 765 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Ҳукумат комиссияси тузилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Ҳукумат комиссияси тузилди

2019 йил 20 апрел куни соат 05:09да Қозоғистон Республикаси Жамбул области Кордай туманидан ўтувчи «Чимкент-Олмаота» йўналишидаги автомобиль йўлининг 181 километрида салонида 49 нафар йўловчи бўлган автобус йўл транспорт ҳодисасига учраган. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 11 нафар фуқаро вафот этган бўлиб, улардан 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган. Вафот этган фуқаролар: 1. Абдухаликов Ўринбой Мирхамид ўғли – 04.11.1993й.т. Тошкент вилояти Охангарон туманида истиқомат қилган. 2. Эрмекбаева Дилором Абдукаликовна – 22.12.1972й.т. Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида истиқомат қилган. 3. Калмуратов Алишер Сафарбаевич – 03.12.1988й.т. Тошкент вилоятида истиқомат қилган.

Шунингдек, 32 нафар фуқаролар, шундан 13 нафар Ўзбекистон фуқаролари турли даражада тан-жарохатлари олган, улардан 3 нафари оғир аҳволда. Жабрланган барча фуқаролар Кордай туманидаги шифохонага ётказилган. Воқеа жойига Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари зудлик билан этиб боришган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ҳамкорликда барча зарурий чоралар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев топшириғига кўра Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакилларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилган. Комиссия аъзолари воқеа жойига жабрланганларга ёрдам бериш ва йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини ўрганиш учун чиқишган. Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон томони билан келишган ҳолда вафот этган ва жабрланганларни ватанига қайтариш ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича топшириқ берилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар