Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ профилактик тадбирлари лавхаларда мужассам
08-02-2019 17:52 0 1296 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ профилактик тадбирлари лавхаларда мужассам

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ профилактик тадбирлари лавхаларда мужассам

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ва ҳайдовчиларни тайёрловчи ташкилотларнинг тажрибали ўқитувчилари иштирокида “Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида секторлар кесимида профилактик тадбирлар ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ ЙҲХБдан 405 вакил, ҳайдовчилар тайёрловчи ташкилотларидан 66 ўқитувчи, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент вилояти бошқармасидан 11 Халқ таълими бўлимларидан 341 ходим ҳамда жойлардаги секторлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ профилактик тадбирлари лавхаларда мужассам

Тадбир эрта тонгдан ЙПХ инспекторлари томонидан транспорт воситалари серқатнов бўлган умумфойдаланишдаги йўллар ёқасида жойлашган 86 та мактаб ва коллежлар олдида болаларни йўлдан хавфсиз ўтишларини таъминлаш ишлари билан бошланди. Шунингдек, вилоят ҳудудидаги 362 мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида, 58 касб-ҳунар коллежи ва лицейларда, 124 корхона ва ташкилот, 109 маҳалла фуқаролар йиғинлари, 23 ЙТҲлари кўп содир бўлган жойларда ва 22 автобекат ва шоҳ бекатларда ўтказилди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ профилактик тадбирлари лавхаларда мужассам

Унда жамоат тартибини сақлаш, жамиятда юриш-туриш қоидалари, йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга сабаб бўлаётган омиллар, пиёдаларнинг айби билан содир этилаётган ҳодисалардан мисоллар келтирилиб, ўқув машғулотлар ва профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ профилактик тадбирлари лавхаларда мужассам

– Тарғибот-ташвиқот ишлари доирасида аҳолига, хусусан, ёшларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳақидаги 2 минг дона буклет тарқатилди, – дейди Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, полковник Ш. Умаров. – Профилактика кунида жами йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан содир этилган 2 минг 4 қоидабузарлик аниқланиб, уларнинг 425 таси бевосита йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга омил бўлувчи қўпол қоидабузарлик ҳисобланади. Шундан 5 таси транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 10 та ноқонуний йўловчи ва юк ташиш ҳамда 371 таси пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликлардир. Шунингдек, профилактика кунида содир этилган ЙТҲларининг таҳлили асосида 24 ёритиш устунлар (столба) ва 39 ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ профилактик тадбирлари лавхаларда мужассам

758 транспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилди. Содир этган қоидабузарлиги юзасидан 648 ҳайдовчидан 82 миллион 560 минг 250 сўм ҳамда 86 қоидабузар пиёдалардан 5 миллион 805 минг 450 сўм миқдорида жарима ундирилди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ профилактик тадбирлари лавхаларда мужассам

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ профилактик тадбирлари лавхаларда мужассам

Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

expo
Боглиш маколалар