Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эртанги қишга бугунги хайдовчи тайёрми?
19-11-2018 16:49 0 430 Рейтинг1 Чоп этиш

Эртанги қишга бугунги хайдовчи тайёрми?

Эртанги қишга бугунги хайдовчи тайёрми?

Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги 701-сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 16 ноябрь “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни”да вилоят ҳудудидаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи 42 та юридик шахсларда, 17 та автотураргоҳларда ҳайдовчилар ва масъул ходимлар иштирокида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, қолаверса қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан тарғибот ишлари оилиб борилди.

Жумладан, шиналарнинг ҳолати, тормоз ҳамда иситиш тизимларининг амалдаги талаблар асосида ишлаши юзасидан тарғибот суҳбатлари ташкил этилиб, тадбир давомида йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг техник ҳолати, қолаверса шиналари, тормоз ва иситиш тизимлари назорат тариқасида кўздан кечирилиши билан бир қаторда ҳайдовчиларга ҳамда масъул ходимларга қишки мавсумга тайёргарлик кўриш лозимлиги юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Тарғибот суҳбатлардан кўзланган асосий мақсад, йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш, йўловчиларга самарали ва сифатли йўловчи ташиш хизматини кўрсатиш, шунингдек қишнинг совуқ кунларида йўловчиларга қуйлайликлар яратишдан иборат.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ
бошқармаси ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Ислом Каримов ҳақида “Олов тутган одам” номли роман ёзилди

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Перм ўлкаси губернатори Ўзбекистон фуқаросини мукофотлади

expo
Боглиш маколалар