Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Энди йўл ҳаракати қоида бузилиши фото-видео фиксация тизими автоматлаштириш Германия компанияси амалга оширади
01-11-2018 12:15 0 521 Рейтинг1 Чоп этиш

Энди йўл ҳаракати қоида бузилиши фото-видео фиксация тизими автоматлаштириш Германия компанияси амалга оширади

Энди йўл ҳаракати қоида бузилиши фото-видео фиксация тизими автоматлаштириш Германия компанияси амалга оширади

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу хақида хуқуқ тарғибот канали хабар қилмоқда.

Қарорга мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими” амалга оширилиши белгиланди. Ушбу лойиҳа “ATLAS International” (Германия) компаниялари билан ҳамкорликда 2018–2019 йилларда дастлаб Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун жами 300 млн. евро тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилиб. Автоматлаштирилган тизим ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ундириладиган жарима суммаси қуйидагича тақсимланади.

20 фоиз – Давлат бюджетига, 20 фоиз – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун маҳаллий бюджетга, 25 фоиз – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига, 10 фоиз – Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳисобига, 25 фоиз – инвестициявий харажатларнинг ҳажми қоплангунига қадар Инвестор ҳисобига. Инвестициявий харажатлар тўлиқ қопланганидан сўнг ушбу сумма Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

Шунингдек, қарорга кўра лойиҳани амалга ошириш учун Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитасига қуйидагилар юкланди ва йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари бошқв техник воситаларни ўз вақтида ўрнатиш бўлиб узоқ вақт давомида хизмат кўрсатувчи чидамли йўл ҳаракати чизиқларини чизиш ва қурилиш ва монтаж ишларини лозим даражада амалга ошириб натижада маҳаллий бюджет ҳисобидан ташқи тармоқлардан автоматлаштирилган тизимнинг объектларигача электр узатиш линиялари ва телекоммуникация тармоқларини тортилиши режалаштирилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Куни кеча Марғилон шаҳрида халқаро фольклор фестивали бошланди

Ўзбекистон фуқароси Чехиядаги сиҳатгоҳда вафот этди

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

expo
Боглиш маколалар