Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилей тантаналари қолдирилди. Зиёратгоҳда ишлар давом этмоқда
12-10-2018 14:33 0 1365 Рейтинг3 Чоп этиш

Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилей тантаналари қолдирилди. Зиёратгоҳда ишлар давом этмоқда

Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилей тантаналари қолдирилди. Зиёратгоҳда ишлар давом этмоқда

Куни кеча Ғиждувон шаҳрига борганимда, дастлаб Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдим. Шу йилнинг октябр ойида Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги тантаналари ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо яқинда юбилей қолдирилганлини эълон қилинди. Бунинг сабабини Ғиждувонда тушундим.

1103 йилда таваллуд топган Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний буюк мутасаввуф олим, нақшбандия тариқатининг ривожига муҳим ҳисса қўшган аллома саналади ва дунёга Хўжаи Жаҳон номи билан машҳурдир. У Ғиждувон шаҳрида дафн этилган. Алломанинг қабри ёнида Мирзо Улуғбек мадраса қурдирган. Ушбу жой кўп асрлардан буён халқимиз эътиборига тушган зиёратгоҳга айланган.

Зиёратгоҳда олиб борилаётган ишлар ҳақида қурилиш штаби бошлиғи Икром Жўраев билан суҳбатлашдим. “Зиёратгоҳ 285 метр узунликдаги девор билан ўраб олинади ва учта жойда кириш пештоқи қурилади. Айни вақтда пештоқлар тайёр, уларга фақат кошинлар ўрнатиш қолди. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида таҳоратхоналар, кушхона барпо этилади. Зиёратчилар овқат тайёрлаши учун тўртта қозон ўрнатилган ошхона ҳам қурилади” – дейди суҳбатдошим.
Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилей тантаналари қолдирилди. Зиёратгоҳда ишлар давом этмоқда

Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилей тантаналари қолдирилди. Зиёратгоҳда ишлар давом этмоқда

Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилей тантаналари қолдирилди. Зиёратгоҳда ишлар давом этмоқда

Ўтган аср бошларигача Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ва оналарининг қабрлари атрофида ҳазира мавжуд бўлган ва у кейинчалик бузиб ташланган. Зиёратгоҳда амалга ошириладиган ишлар қаторида ҳазирани тиклаш ҳам кўзга тутилган.Эндиликда кўпчиликка номаълум ҳазира нима эканлиги билан қизиқдим. Масжид, хонақоҳ, минора, ҳовуз, қудуқ каби объектлардан иборат ва атрофи девор билан ўраб олинган, битта кириш дарвозаси бўлган мажмуа – ансамбль ҳазира деб аталган.
Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилей тантаналари қолдирилди. Зиёратгоҳда ишлар давом этмоқда

Бажарилиши лозим бўлган ишлар сирасига яна қуйидагилар киради: Мирзо Улуғбек масжиди таъмирланади, ёғоч уймакорлиги билан безатилган катта айвон қурилади, 30 кишига мўлжалланган меҳмонхона барпо этилади. Шунингдек, учта автомобиль тўхташ жойи ташкил этиш мўлжалланган.

Икром Жўраев уқтиришича, зиёратгоҳда олиб борилаётган барча ишлар келаси йилнинг ёзигача якун ясалади.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ
Муаллиф туширган суратлар


Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар