Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
18-09-2018 12:54 0 603 Рейтинг1 Чоп этиш

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни эрталаб соат 08:30ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-"Қоровулбозор" магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг йўл транспорт ҳалокатига учраши ва газ баллони портлаши оқибатида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этди дея хабар қилмоқда Халқ сўзи нашри.

5 нафар оғир бемор РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилди. 7 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, 9 нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун барча зарурий чоралар кўрилиб, РШТЁИМ дан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавияция тармоғи орқали юборилди.

Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.

Автоҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар