Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Дунёдаги энг катта ҳаво кемаси ҳалокатга учради
25-08-2016 09:14 0 820 Рейтинг1 Чоп этиш

Дунёдаги энг катта ҳаво кемаси ҳалокатга учради

Дунёдаги энг катта ҳаво кемаси ҳалокатга учради

Синов парвозини амалга ошираётган “Airlander 10” телеграф устунига урилиб кетди ва ерга қулади.

Аввалроқ, Буюк Британияда дунёдаги энга катта ҳаво кемаси синовдан муваффақиятли ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда “Airlander 10” деб номланган дирижабль Бедфордшир графлигининг Кардингтон шаҳрида ҳавога кўтарилган эди.

Бугун, 24 август куни Буюк Британияда навбатдаги синов парвозидан ўтаётган “Airlander 10” ҳалокатга учради. Бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмади.

Хабарда айтилишича, ҳаво кемаси парвоз пайтида телеграф устунига урилиб кетган.

Маълумот ўрнида, “Airlander 10”нинг узунлиги 92 метрни ташкил этади (у дунёдаги энг катта самолёт – Ан 225 “Мрия”дан саккиз метрга узунроқ). “Airlander 10” 4.9 километр баландликкача кўтарилиши мумкин ва унинг тезлиги соатига 150 километрга этади. У 10 тоннагача бўлган юкни кўтара олади.

Ушбу дирижабль лойиҳаси Hybrid Air Vehicles компанияси томонидан 2009 йилда АҚШ армияси учун ишлаб чиқилган. Аммо шартнома бюджет қисқартирилгани туфайли бекор қилинганди. “Airlander 10”нинг ишлаб чиқарилиши учун Буюк Британия ҳукумати 3.7 миллион АҚШ долларига тенг маблағ киритди.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Сайёр қабул: Мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

expo
Боглиш маколалар