Главная > Фан ва технология > Коинотни эшитиб кўрасизми? (овозли видео)

Коинотни эшитиб кўрасизми? (овозли видео)



Коинотни эшитиб кўрасизми? (овозли видео)

2016 йил 11 февраль куни бир гуруҳ физиклар коинотда гравитация тўлқинлари кашф этилгани ҳақида маълум қилган эдилар.

Олимлар биздан миллардлаб ёруғлик йили узоқликда жойлашган икки қора туйнукнинг тўқнашувидан ҳосил бўлган товушни эшитишга ва уни ёзиб олишга муваффақ бўлдилар.

Гравитация тўлқинларининг мавжудлиги ҳақида Альберт Эйнштейн 1915 йилда ўзининг нисбийлик назариясида башорат қилиб кетган эди. Мана, орадан юз йил ўтиб Эйнштейн яна ҳақ бўлиб чиқмоқда.

Шу пайтгача инсонлар коинотга фақатгина назар ташлаб келган бўлсалар, эндиликда физик олимларнинг гравитация тўлқинларини кашф қилгани туфайли коинотни эшитиш имконияти ҳам пайдо бўлди.

Марҳамат, коинотга қулоқ тутиб кўринг.

Hilol.uz
Вернуться назад