Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди
10-12-2018 14:38 0 1314 Рейтинг1 Чоп этиш

Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Бугунги кунда худудлардаги корхоналарнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ва барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб берилаётгани ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига хизмат қилмоқда. Буни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Biss electronics system» масъулияти чекланган жамияти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Корҳонада замонавий телевизорлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида аҳолининг маиший техникалар билан таъминлангани унинг турмуш даражасининг асосий кўрсаткичларидан бири эканини алоҳида таъкидлаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 774-сонли қарори асосида «Biss electronics system» МЧЖ томонидан умумий қиймати 2,0 млрд.сўмлик бўлган лойиҳа доирасида телевизорлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва бунинг натижасида 40 га яқин иш ўринлари яратилди.
Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида экспортбоп маҳсулотларни тайёрлаш, энг аввало ички бозор талабларини қондириш мақсадида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ва «Biss electronics system» масъулияти чекланган жамияти томонидан шу кунга қадар 8000 дона телевизор ишлаб чиқарилди. Корхона йилига 25 минг дона телевизор ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлар ички бозор талабини қондиришдан ташқари келажакда экспортга йўналтирилиши мумкин. Корхонада яратилган янги иш ўринларининг аксариятини касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислар банд этди.

– Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида янги корхонамиз замонавий телевизорларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, – дейди корхона раҳбари С. Гайбуллаев. – Маҳсулотга ҳозирданоқ талаб юқори бўлмоқда. Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш тармоғи ҳам кенгайтирилади.
Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Келгусида корхона фаолиятини янада кенгайтириш орқали аҳолини арзон ҳамда сифатли маиший техника маҳсулотлари билан таъминлаш, иш ўринларини кўпайтириш режалаштирилган энг замонавий технологик линиялари билан жиҳозланган корхонада бугун лойиҳанинг кейинги босқичини ҳаётга татбиқ этиш устида иш олиб бориляпти.
Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Бу импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш, ички бозорни арзон ва юқори сифатли маиший техника воситалари билан тўлдиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
“Ўзэлтехсаноат” АК
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар