Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Смартфонларнинг тез қувват йўқотишининг 6 сабаби
06-01-2018 12:53 0 437 Рейтинг0 Чоп этиш

Смартфонларнинг тез қувват йўқотишининг 6 сабаби

Смартфонларнинг тез қувват йўқотишининг 6 сабаби


AKKet.com портали исталган смартфон тез қувватсизланиб қолишининг 6 та асосий сабабини келтириб ўтди. Қуйида келтирилган тавсияларга амал қилиш ҳар қандай гаджетнинг автоном ишлашини 10-40 фоизга оширишга имкон беради, дея ҳабар берди kun.uz

Биринчидан, экран қанчалик ёрқин бўлса, батарея шунчалик кўп қувват ишлатади ва мос равишда тезроқ қувватсизланади. Шу сабабли экраннинг автоматик ёрқинлигини ўчириб қўйиш ёки уни ўзингизнинг эҳтиёжингизга мос ҳолда созлаш лозим.

Иккинчидан, уяли алоқа оператори тармоғи ҳам смартфонни қувватсизлантиради. Доимий равишда 3G/4G ёки Bluetooth орқали бирор нарсага уланган телефон уланмаганига нисбатан тезроқ қувват йўқотади.

Батареяни, шунингдек, фон режимида ишловчи дастурлар ҳам тез қувватсизлантиради. Бу ҳолда мажбурий равишда дастурларга фон режимида ишлашни тақиқловчи Battery Doctor каби махсус дастурлардан фойдаланиш мумкин.

“Жонли тасвирлар”дан (живой обой) фойдаланиш ҳам процессор ва график тезлаштиргичга муайян юкламани вужудга келтиради. Бунинг оқибатида гаджет нафақат секинроқ ишлайди, балки тезроқ қувватсизланади.

Шунингдек, “Экраннинг автоматик бурилиши” функцияси ҳам қувватни “тез ейди”. Қувватни бекорга сарфламаслик учун, экранни бир хил – вертикал вазиятга қўйиш керак. Зарурат бўлганда “автоматик бурилиш” функциясини ёқиш мумкин.

Смартфонни кўчада совуқ бўлганда ишлатмасликка ҳаракат қилинг. Гап шундаки, совуқ ҳарорат аккумуляторларга салбий таъсир қилади: улар тезроқ қувватсизланади ва ҳаттоки ўчиб қолиши мумкин.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Депутатлари автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришларига қарши чиқмоқда

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Ортиқ Отажонов вафот этди

Ўзбекистонда пиёз нархи нега бирдан кўтарилди - қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳи

expo
Боглиш маколалар