Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пойтахтнинг 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилари «жарима мактуби»ни олишди
19-04-2017 16:12 0 885 Рейтинг1 Чоп этиш

Пойтахтнинг 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилари «жарима мактуби»ни олишди

Пойтахтнинг 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилари «жарима мактуби»ни олишди

Тошкент шаҳрининг 115 чорраҳасида камералар 15 мартдан 12 апрелгача бўлган муддат мобайнида 62777 нафар қоидабузар ҳайдовчи «жарима мактуби»ни олган. Уларнинг 35845таси светофорнинг таъқиқловчи чироғида ўтиш, 26932таси тезликни белгиланган меъёрдан оширишдир.

Шу билан бирга, йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони ҳам камаймоқда. 15 март-12 апрель кунлари оралиғидаги ЙТҲлар 23,9 фоизга, ўлим билан якуналанадиган автоҳалокатлар 38,9 фоизга қисқарган. Жабрланганлар миқдори 21,3 фоиз, автофалокатларда жабрланган болалар сони 50 фоизга камайган.
Пойтахтнинг 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилари «жарима мактуби»ни олишди

Ўтган вақт мобайнида, шаҳар автобусларининг 190 нафар ҳайдовчиси ҳамда 87та тез тиббий ёрдам машиналарининг қоида бузганлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўраа, ҳисобот даврида 87та тиббий ёрдам ҳамда 2та ўт ўчириш машинаси светофорнинг тақиқловчи чироғи ва тезликни оширганлиги аниқланган. Бироқ, ушбу хизматлар раҳбариятлари тақдим этган маълумотларга кўра, улар ҳақиқатдан ҳам хизмат вазифаси юзасидан шошаётган бўлган. Шу муносабат билан уларга ёзилган жарималар бекор қилинди. “Тошшаҳартрансхизмат”га кўра, 190та шаҳар автобуслари қизил чироқда ўтган ёки тўхташ чизиғини босган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар