Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Nokia янги ҳамёнбоп Android-смартфонлари билан бозорга қайтади
05-10-2016 16:51 0 1226 Рейтинг1 Чоп этиш

Nokia янги ҳамёнбоп Android-смартфонлари билан бозорга қайтади

Nokia янги ҳамёнбоп Android-смартфонлари билан бозорга қайтади

Nokia компанияси 2016 йилнинг охирида жаҳон бозорига қайтади. Инсайдерларнинг таъкидлашича, компания бирйўла бир неча смартфонларни тақдим қилади. Ҳамёнбоп моделлардан бири ҳақидаги маълумот машҳур Geekbench бенчмаркида пайдо бўлди.

Ишлаб чиқарувчи жорий йилда iPhone 7, Samsung Galaxy Note 7 ва шу каби бошқа смартфонларга рақиб бўла оладиган қурилмаларни намойиш қилмайди. Nokia компанияси оддий ва ишончли бюджет қурилмаларга урғу беради. Компаниянинг бир неча смартфон ҳамда бир ёки икки планшет тақдим этиши кутилмоқда.

Бенчмаркда Nokia D1C код номи остидаги смартфон ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Мазкур қурилма бир ядровий синовда 656 балл, кўп ядровий синовда эса 3120 балл тўплашга муваффақ бўлган. Манбага кўра, смартфонга 8-ядровий 64 бит'ли Qualcomm Snapdragon чипсети ўрнатилган.

Қурилманинг оператив хотираси - 3 Гб. Маълум бўлишича, смартфон Android 7.0 Nougat бошқаруви остида ишлайди. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг май ойида Nokia ва HMD Global Oy (бу ҳам Финляндия компанияси) ўзаро шартнома имзолашган. Унга кўра, HMD Global Oy компанияси Nokia қурилмаларни ишлаб чиқаради. Афсонавий ишлаб чиқарувчи 2014 йилда ўз мобил бизнесини Microsoft'га сотган. Битимга кўра, Microsoft 2016 йилнинг охирига қадар Nokia бренди остида смартфонлар ишлаб чиқармайди.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Путин Конституцияга қандай ўзгартиришларни киритмоқчи?

Олий таълим муассасаларига оид 55 қўшма дастурдан 23 таси Темпус/Erasmus+ лойиҳаси

«Toyota» учар такси ишлаб чиқариш учун қарийб 400 млн доллар сармоя ажратади

expo
Боглиш маколалар