Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Land Rover янги Discovery суратларини намойиш этди
06-09-2016 11:59 0 810 Рейтинг1 Чоп этиш

Land Rover янги Discovery суратларини намойиш этди

Land Rover янги Discovery суратларини намойиш этди


Land Rover компанияси Париж автосалони арафасида янги авлод 7 ўриндиқли йўлтанламаси Discovery машинасининг суратларини намойиш этди. Ҳозирча, британияликлар янгиликка оид маълумотларни тўлиқ ошкор этмаган бўлса-да, автомобиль ўта универсал, қулай ва технологик жиҳатдан юқори дажарада эканини таъкидлашган.

«Янги Discovery, Land Rover сифатларининг энг яхшиларини ўзида мужассамлаштирган», — деб изоҳ беришган Land Rover компанияси вакиллари.«Бутунлай янги Discovery йирик ҳажмли йўлтанламаслар учун янги меъёрларни жорий қилмоқда — дея фикр билдирган моделнинг бош дизайнери Жерри МакГоверн. — Land Rover дизайнер ва муҳандислари Discovery «формула»сини тубдан ўзгартириб юборди.

Бу эса, жуда ажойиб, бугунги кун талабига мос келувчи автомобиль ишлаб чиқариш имконини берди. Уни дунёдаги энг яхши оилавий йўлтанламаслардан бири дейиш мумкин».

Land Rover янги Discovery суратларини намойиш этди


Тахминларга кўра, янги моделга бензин ва дизель ёқилғисида юрадиган, 3.0 литрли «V6» мотори ўрнатилади. Бундан ташқари, гибрид Discovery ҳам таклиф этилади. Бундан ташқари, унинг Discovery SVX русумли кучайтирилган намунаси бўлиши ҳам айтилмоқда. Ҳозирги вақтда, тўртинчи авлод Дискавери автомобили 211 ва 249 от кучига эга турбо «дизель» мотори ва бензинли, 340 от кучига эга V6 двигатели билан бирга сотилади. Йўлтанламаснинг барча тўпламлари 8 босқичли автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Уларнинг барчасининг ғилдираклари етакчи бўлади.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*