Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент аэропортида қўл юкларини сканерлаш тизими жорий этилди
16-08-2016 09:58 0 668 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкент аэропортида қўл юкларини сканерлаш тизими жорий этилди


Тизим қўл юкларини ўз эгаларига етказиб бериш вақтини сезиларли даражада қисқартиришга имкон бермоқда.

Тошкент аэропортида қўл юкларини сканерлаш тизими жорий этилди


«Тошкент» халқаро аэропортида қўл юкларини ўз эгаларига етказиб бериш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини берувчи автоматлаштирилган сканерлаш тизими жорий этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Янги автоматлаштирилган тизим апрель ойида фойдаланишга топширилган эди. Ўтган вақт мобайнида юкларни топшириш вақти сезиларли қисқарди, дейилади МАК хабарида. Шунингдек, йўловчиларнинг юкларнинг йўқолиши, унинг ичида буюмларнинг шикастланиши ёки етарли чиқмаслиги каби ҳолатлар билан боғлиқ шикоятлари ҳам камайган, юкларни кўздан кечириш муддати ҳам бирмунча қисқарган.

Юкларни сканерлаш тизими Ўзбекистон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланди. У аэропорт видеокузатув тизими билан боғланган.

Айни пайтда ҳисобга олиш ва сканерлаш ишлари фақатгина етиб келаётган рейсларга қўлланилмоқда, аммо учиб кетувчи рейсларда ҳам мазкур тизим синовдан ўтказилмоқда.

Янги тизимдан фойдаланишда тўпланган тажриба ва такомиллашувлар янги «Тошкент-4» йўловчи терминалида қўлланилади.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Энди банкоматларда нақд пулни пластик картага ўтказиш мумкин бўлади

Бугундан бошлаб Фарғонада енгил қоида бузган ҳайдовчиларга "штраф" ёзилмайди. Улар шунчаки огоҳлантирилади

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

expo
Боглиш маколалар